Сардоба сув омбори ҳудудида қолиб кетган икки нафар фуқаро ҳарбий вертолёт ёрдамида қутқарилди
Tue, 05/05/2020 - 19:36Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омбори дамбаси ўпирилиши оқибатларини бартараф этишга жалб қилинган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан юртдошларимизга кўрсатилаётган қаҳрамонона ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.
Фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларнинг бориш қийин жойларида разведка-қидирув ишлари амалга оширилмоқда.
Қидирув давомида икки кишининг ҳаёти қутқарилди. Вертолётга олинган бу икки фуқаро зудлик билан Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий мобил тиббий марказига олиб келинди.