Янгиликлар
Туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди
Tue, 28/01/2020 - 19:42Бугун халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масала бўйича туман молия бўлими бошлиғи Султон Ибрагимов ҳисобот берди.
Коронавирус сабабли бошқа хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормаслик тавсия қилинди
Mon, 27/01/2020 - 17:01Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 80 нафардан, касалланганлар сони эса 2400 нафардан ошган. Хубэй провинцияси ва унинг маъмурий маркази Ухань шаҳрида зарарланишнинг энг кўп ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ошди. Энг юқори кўрсаткич Самарқандда
Mon, 27/01/2020 - 16:43Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 январь ҳолатига 33,9 миллион кишини ташкил этди. Аҳоли сони 2019 йил бошидан 650,3 минг кишига ёки 2,0 фоизга ўсди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Келтирилган маълумотларга қараганда, 2020 йил 1 январь ҳолатига ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 фоизни ташкил этган.