Янгиликлар

Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2020 йил 22 январда Президентимиз томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди ва жорий йил 23 январдан кучга кирди. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Эндиликда мансабдор шахслар томонидан хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 10-15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви” олдидан янги спорт залнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви Чақар маҳалласида бўлиб ўтди. Туман ҳокими Шуҳрат Негматов спортсевар ёшларнинг муаммо ва таклифлари, мулоҳазалари тинглаш асносида тадбиркор ва мураббий Жаҳонгир Ёрқулов фаолияти билан ҳам танишди. Бу ерда спорт билан шуғулланаётган ёшлар билан суҳбатлашди.

Корхоналар ва ташкилотларнинг демографияси

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманида 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 4893 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 2809 тани ташкил этмоқда. 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 773 та корхона ва ташкилотлар ташкил этилди. 

Ташқи ишлар вазирлиги ўзбекистонликларни хавфли вирусдан огоҳлантирди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон ТИВ Хитойда тарқалган вирус сабаб ҳамюртларимизга мурожаат билан чиқди.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Хитой расмий идоралари Ухан шаҳрида (Хубей провинцияси) тарқала бошлаган пневмония вирусининг (коронавируснинг) янги шаклидан 2020 йил 20 январь ҳолатида жами 4 кишининг вафот этганини хабар қилган.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM