Санъаткор учун тўй ҳам саҳна
Wed, 08/01/2020 - 19:00Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизмат кўрсатади. Улар фаолиятини лицензиялаш масаласида бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Шунингдек, санъаткорлар энди 12 фоиз даромад солиғи тўлайди.