Янгиликлар

МДҲ мамлакатларидаги энг баланд янги йил арчаси қаерга ўрнатилишини биласизми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“ТурСтат” портали янги 2020 йил байрами арафасида МДҲ мамлакатлари шаҳарларида ўрнатилган энг баланд арчалар рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эътироф этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Озарбайжонда 2006 йилдан буён нашр этиб келинаётган “Tarixi Şəxsiyyətlər” (“Тарихий шахслар”) журнали анъанага кўра, ҳар йили дунё етакчилари ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳанинг машҳур арбоблари орасидан “Йил одами”ни аниқлайди. 2017 йилда таҳририят қарорига кўра, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон бир овоздан “Йил одами” деб эълон қилинган эди. 2018 йилда эса ушбу номинацияга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин муносиб кўрилган.

Самарқанд халқаро аэропортида парвозлар жадвалини реал вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги сайтининг интерактив хизматлар бўлимида ҳаракатлар жадвали категорияси орқали Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ва Самарқанд халқаро аэропортлари парвозлар жадвалини реал вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилди.

Ҳозирда ушбу бўлим орқали юқоридаги иккита аэропортнинг халқаро ва маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлари тўғрисида батафсил маълумот олиш мумкин. Яқин вақт орасида эса қолган барча халқаро аэропортлар парвозлар жадвалини ҳам кузатиб бориш имконияти яратилади.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси яна бир йил амалда бўлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 116-сонли қарорига кўра, 2020 йил 31 декабрь кунига қадар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш муддати белгиланган.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM