Иштихонда қоидабузар ҳайдовчилардан 52 миллион сўм миқдорида жарима ундирилди
Sat, 16/11/2019 - 17:5115 ноябрь куни йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармалари ҳамкорлигида Иштихон туманида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиб, белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламай келаётган ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида рейд ташкил этилди.Автопатруль автомашинасига ўрнатилган “Avto.con” ускунаси ёрдамида 183 та автомашина тўхтатилиб, қоидабузар ҳайдовчилардан 52 миллион 41 минг 400 сўм миқдоридаги жарима давлат ҳисобига ундирилди.