“Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилади
Tue, 22/10/2019 - 21:02Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони (ПФ–5850-сон, 21.10.2019 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 21 октябрь – “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.
Департаментнинг асосий вазифаларидан бири давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратини жорий этишдан иборат.