Иштихонлик боксчилар Осиё чемпионати ғолиблари сафида
Sat, 19/10/2019 - 15:59Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмир йигит ва қизлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштихонлик Нигина Ўктамова ва Иқболжон Қудратов ҳам юқори натижа қайд этиб, терма жамоамизнинг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашига ҳисса қўшди.