Янгиликлар

2019 йил - "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномаси бошланди. Мурожаатнома  «Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон 24» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда

Йиғилишда парламент раҳбарияти ва аъзолари, Ўзбекистон ҳукумати, вилоятлар ҳокимлари, аккредитациядан ўтган дипломатик корпуслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Оилавий МТМлар иш бошлади

Оилавий МТМлар иш бошлади
Байрам арафасида  тумандаги иккита маҳалла болажонлари ажойиб совғага эга бўлишди. Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Гулноза    Зойирова ва Тўпор МФЙ фуқароси Шоира Икромовалар хонадонида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади. 
25 ўринли бу мўъжаз оилавий  МТМлар қисқа вақт ичида кичкинтойларнинг билим олиши ва тарбияланиши учун зарур бўлган барча зарур жиҳоз ва инвентарлар билан таъминланди.

КИТОБ - БЕБАҲО СОВҒА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

КИТОБ - БЕБАҲО СОВҒА
Туман ҳокими Ш.Негматов 15-умумтаълим мактаби ўқувчиларига 15 миллион сўмлик бадиий китоблар тақдим этди.
Йилнинг сўнгги кунларида мактабимиз ҳаётида жуда қувончли воқеа бўлди. Кутубхонамизга туман ҳокимининг болажонлар учун қимматли      сов-ғаси - умумий қиймати ўн беш миллион сўмга тенг бўлган 91 номдаги 900 донадан ортиқ бадиий китоблар келтирилди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM