Янгиликлар

Telegram'дан ўзбек тилида фойдаланиш имконияти яратилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳозирда мессенжернинг Android ва iOS тизимларида ишловчи охирги версияларини ўрнатиш орқали иловани ўзбек тилига ўтказиш мумкин. Telegram Desktop ҳам тез орада бундай имкониятга эга бўлади.

Интерфейсни ўзбекчага ўзгартириш учун қуйидаги кетма-кетликни бажариш зарур:

Settings → Language → O‘zbek
Настройки → Язык → O‘zbek

Исталган киши таржималар платформаси орқали Telegram'нинг ўзбекча талқинини мукаммаллаштиришга кўмаклашиши мумкин.

Самарқандда 15 нафар бемор соғайди, улар орасида чақалоқ ҳам бор

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилоятида 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Самарқандан вилоятидан (10 нафари Тойлоқ тумани, 2 нафари Оқдарё туманидан, Пойариқ, Постдарғом туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 65 ёшда, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқ.

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси фуқароларни огоҳлантирди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

- Заруратсиз уйдан чиқманг!

- Зарурий маҳсулотларни харид қилиш учун фақат бир киши ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарига чиқсин.

- Савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади.

- 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.

- Такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш қатъиян тақиқланади (бунда курьерлик фаолиятига рухсат берилган).

Иштихонда чопиқ учун гектарига қанча пул тўланишини биласизми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Хабар берганимиздай туман ҳокими Шуҳрат Негматов куни кеча иккинчи сектор ҳудудидаги фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашиб, қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича суҳбат ўтказган эди. Ғўза парваришида муҳими агротехник ишларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш муҳим саналади. Бу борада қўл меҳнати, яъни ғўза ораларини чопиқ қилиш ва култувациянинг ўрни жуда муҳим. Мазкур ишларни сифати меҳнаткашларнин моддий рағбатлантиришга ҳам боғлиқ.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM