Янгиликлар

Карантин чоралари юмшатиладиган туман ва шаҳарлар ранглар билан ажратилади

Карантин чоралари юмшатиладиган туман ва шаҳарлар "қизил", "сариқ", "яшил" ҳудудларга ажратилади. Бу ҳақда Zarnews.uz да маълум қилинмоқда

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Республика транспорт соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, тизимни илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида тубдан такомиллаштириш, таълим жараёнига ўқитишнинг инновацион услублари ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда соҳанинг илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида мамлакат Президентининг «Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилинди.

Коронавирусга қарши дори яратиш бўйича дастлабки муваффақият ҳақида эълон қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Коронавирусга қарши вакцина ва дори яратилишида эришилган муваффақият оммага эълон қилинди. Исроиллик мутахассислар касалланган организмдаги COVID-19 га қарши фаол ҳужум уюштиришга қодир антитаналарни аниқлади. Мазкур антитаналар коронавирусга қарши дори ва вакцина ишлаб чиқарилишида қўлланилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг i24 портали Мудофаа вазири Нафтали Беннетта берган баёнотга таяниб хабар берди.

Сардоба сув омбори ҳудудида қолиб кетган икки нафар фуқаро ҳарбий вертолёт ёрдамида қутқарилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омбори дамбаси ўпирилиши оқибатларини бартараф этишга жалб қилинган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан юртдошларимизга кўрсатилаётган қаҳрамонона ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

Фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларнинг бориш қийин жойларида разведка-қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

Қидирув давомида икки кишининг ҳаёти қутқарилди. Вертолётга олинган бу икки фуқаро зудлик билан Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий мобил тиббий марказига олиб келинди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM