Янгиликлар

450 хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида бугунги кунда ёрдамга мухтож оилаларга амалий кўмак бериб келинмоқда. Хабарингиз бор бу жараёнга тумандаги саховатпеша инсонлар ҳамда тадбиркорлар жалб қилинган. Албатта, мазкур жараёнда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, санитария ҳолатларини инобатга олиш муҳим саналади. Шу мақсадда туманда махсус омборхона ташкил қилинган.

Эркинжон ТУРДИМОВ: Ҳар хил ҳисоботу рақамлардан кўра, одамларнинг кайфияти, ўз тақдирига, давлат сиёсатига ишончи муҳим

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугуннинг раҳбари, назаримда, учта ҳолатдан тўғри хулоса чиқара олиши лозим. Яъни, коронавирусга қарши курашдаги халқаро вазият, давлатнинг нуқтаи назари ва халқнинг талаби. Чунки бу борадаги ахборот ва таҳлил ишни оқилона ташкил этишда ёрдам беради. Зеро, раҳбарлик ўзи бошқараётган ҳудуд элининг тақдирига жавоб бериш масъулиятини юклайди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

“Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган самарали иқтисодий-ижтимоий сиёсатни эътироф этиш ва қўллаб-қувватлаш сифатида бугун Жаҳон банкининг директорлар кенгаши Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади“, деб ёзди вазир.

"Coca-Cola" жамғармаси Ўзбекистонда COVID-19 вирусига қарши чора-тадбирлар учун 200 минг доллар ажратди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жамғарманинг 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги грант ажратишидан мақсади COVID-19 инқирози билан боғлиқ бўлган инсонпарварлик ёрдами доирасида Ўзбекистонга сунъий нафас олдириш ва бошқа тиббий ускуналарни тақдим этишдан иборат.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси "Coca-Cola" жамғармаси номидан ушбу миссиянинг ижроси учун масъул этиб белгиланган.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM