Тарихий-маданий обидалар

1977 йилда Иштихон туман тарихи музейи ташкил этилди ва 1979 йилда музей учун махсус бино қурилиб фойдаланишга топширилди. Музей учун ажратилган бино 1 қаватли бўлиб, экспозиция учун 516  метр квадрат майдон ажратилган. Ушбу  музей концепцияси Иштихон туман тарихи музейи экспозициясининг мақсади, ғоявий мазмуни ва тизимини белгилаб беради. Музей биносининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, кўчма кўргазмалар, доимий экспозициялар ва музей ашёлари сақланадиган жойлар белгиланди. Иштихон туман тарихи музейи фондида бугунги кунда 1365 дона ашё сақланмоқда. Шундан  1172 дона асосий фонд (КП),  193 дона ёрдамчи фонд (ИКП) ашёлари ҳисобланади.

 

 

 

 

 

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM