Халқаро алоқалар

ИШТИХОН ТУМАНИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР ВА ИҚТИСОДИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР

Сўнгги йилларда Хорижий давлат корхоналари ва тадбиркорлари билан тижорат соҳасида алоқалар бир мунча яхшиланмоқда ўтган йилда 3 та янги хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар ташкил этилиб уларнинг сони 7 тага етди. Асосийси жаҳон борзорида улкан салоҳиятга эга Хитой Халқ Республикаси тадбиркорлари томонидан юртимизда яратилаган  қулай инвестицион муҳитни юқори баҳолаб ўзларини сармояларини киритган тадбиркорлик субьектларининг сони 5 тага етди, қолганлари 1 та Азарбойжон ва 1 та Жанубий Кореа инвесторлари хамкорлигида ташкил этилган.

Ушбу тадбирларни изчиллик билан давом эттириш мақсадида туман ҳокимининг Инвестиция масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида тадбиркорлар гурухи билан дастлаб Хитой кейинчалик Россия ва Қозоғистон давлатларига хизмат сафари уюштирилиб музокаралар ўтказилди.

Утган йилда туманда чет эл инвестецияларини киритиш бўйича ижобий натижалага эришдик 2017 йилда хорижий инвестиция киритиш уддаланмаган бўлса, 2018 йилда
1,2 млн.долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилди, 2019 йилда 12,6 млн.долларлик хорижий инвестиция киритиш режалаштирилган.

Иқтисодиёт соҳасидаги энг катта ютуқлардан бири бу экспорт соҳасида бўлди 2017 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 860 минг долларни ташкил қилган бўлса 2018 йилда бу кўрсаткич 10,5 мартага юқори бўлиб, 9,0 млн. доллардан ошди бу эса ўз навбатида экспортёрларимиз учун давлатимиз томонидан яратилаётган қулай шароитларнинг натижасидир.

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM