Ҳокимлик Низоми

Иштихон туман ҳокимлиги бошқарув аппарати, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомларни ҳамда бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПК-2691-сонли Қарорига мувофиқ хамда Самарқанд вилоят хокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги 603-Қ сонли қарори хамда туман ҳокимлиги бошқарув аппарати фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уларнинг масъулиятини кучайтириш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Самарқанд вилоят хокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги “Вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомларни ҳамда бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 603-Қ сонли қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

Ушбу карор кабул қилиниши муносабати билан:

Қуйидагилар:

Туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом 1-иловага;

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низом
2-иловага;

Туман ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари мажмуаси тўғрисидаги Низом 3-иловага;

Туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, Капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари мажмуаси тўғрисидаги Низом 4-иловага;

Туман ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари мажмуаси тўғрисидаги низом    5-иловага;

Туман ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари мажмуаси тўғрисидаги Низом 6-иловага;

Туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича мажмуаси тўғрисидаги Низом 7 -иловага;

Туман ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раиси мажмуаси тўғрисидаги Низом 8-иловага;

Туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифалари тақсимоти 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, бошқарув аппарати ходимлари ушбу қарор билан тасдиқланган Низомлар ва функционал вазифалар тақсимоти талабларига тўлиқ риоя этсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, Низомлар ва функционал вазифаларга риоя этилмаслиги уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилишига асос бўлиб ҳисобланади.

Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштириш бўйича таклифлар киритсинлар.

Туман ҳокимининг 2017 йил 2 майдаги 38-Ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (О.Тожихонов) туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг барча ходимларини ўз вазифалари билан таништирилишини таъминласин.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман хокими                                         Ш.Негматов

 

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM