ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҚОНУН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

«ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 29 февралда қабул қилинган Сенат томонидан 2012 йил 23 мартда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда, № 9, 494-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда, № 9, 248-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2012 йил 3 майдаги 86 (5506)-сонида эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2012 йил 2 май,

ЎРҚ-328-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(янги таҳрири)

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

2-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Нотижорат ташкилотларга нисбатан ушбу Қонун улар фаолиятининг ўз хусусиятига кўра тадбиркорликдан иборат бўлган қисмига татбиқ этилади.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари ва ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чоралари билан боғлиқ муносабатлар чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: «Чет эл инвестицияси тўғрисида», «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида» ва «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси

Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.

4-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.

Давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонун ҳужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмас.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш, улар томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага бериш орқали қўшимча даромадлар олиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 103-сонли «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги қарори.

5-модда. Кичик тадбиркорлик субъектлари

Кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилардир:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар;

2) ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа тармоқлардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши, улгуржи, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;

3) қуйидаги тармоқлардаги:

Олдинги таҳрирга қаранг.

қонун ҳужжатларида назарда тутилган енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан икки юз киши;

металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;

(5-модда биринчи қисми 3-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)

машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, қурилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;

фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа соҳалардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган кичик корхоналар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланади. Бунда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий характердаги бошқа шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.

(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 350-моддасининг учинчи қисми.

Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик айланма ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ваколатли органларга ва ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органларига, давлат статистика органларига, банкларга ва бошқаларга) ёзма равишдаги мурожаатларсиз қўлланилади.

(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференцияларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрида эълон қилинади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ходимлар сонини ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:

Олдинги таҳрирга қаранг.

микрофирма ва кичик корхона Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 50 фоиз ошадиган бўлса. Ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб кўпи билан уч йил ўтган бўлса, йўл қўйилади;

(5-модданинг бешинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)

кичик корхона уйда ишлаётган фуқаролар (касаначилар) билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 30 фоиз ошадиган бўлса.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонли «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

6-модда. Якка тартибдаги тадбиркорлик

Якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади.

(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимларни ёллашга ҳақли.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқланган «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом.

(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан беш нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли қарори билан тасдиқланган «Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом.

Якка тартибдаги тадбиркор ўз номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, ҳуқуқ ва мажбуриятларни олади ҳамда амалга оширади. Жисмоний шахс ўз тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимлар тузаётганида, якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳаракат қилаётганлигини, агар бу битимларни тузиш вазиятининг ўзидан аниқ англашилмаса, кўрсатиши керак. Бундай эслатманинг мавжуд эмаслиги якка тартибдаги тадбиркорни ўз мажбуриятлари бўйича зиммасидаги жавобгарликдан озод этмайди.

Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётганда шахсий иш ҳужжатлари бланкаларидан, муҳр, штамплардан фойдаланишга ҳақли, уларнинг матнлари мазкур шахс якка тартибдаги тадбиркор эканлиги ҳақида далолат бериши лозим.

Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунда, никоҳ шартномасида ёхуд эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 225-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 24-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сон «Судлар томонидан никоҳни бекор қилишга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорнинг 22-банди.

7-модда. Жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти

Жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини оилавий тадбиркорлик, оддий ширкат ва деҳқон хўжалиги шаклларида амалга ошириши мумкин.

Жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтганидан кейингина биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномасининг тарафлари бўлиши мумкин.

Оилавий тадбиркорликнинг амалга оширилиши, оддий ширкат ва деҳқон хўжалиги тузилиши, фаолият кўрсатиши ҳамда фаолиятининг тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-боби («Оддий ширкат») ва Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни.

8-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари:

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга;

юридик шахс бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишга;

мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилишга, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга;

ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга;

тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга, бундан товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари мустасно;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори билан тасдиқланган «Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида»ги низом.

ўз товарларини (ишларини, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 2 боби («Рақобатга қарши ҳаракатлар») ва 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) эркин тасарруф этишга, суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари бундан мустасно;

кредитлар олишга, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ҳамда ўзга мол-мулкини шартнома шартлари асосида жалб этишга, шу жумладан биноларни, иншоотларни, ускуналарни ва ўзга мол-мулкни олишга ва (ёки) текин, ижарага (лизингга) олишга ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга йўналтиришга;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга ҳақли.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мажбуриятлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари:

ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши;

Олдинги таҳрирга қаранг.

меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнат ҳақини қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгилаши, улар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши, шунингдек иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши;

(9-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси, экология, санитария ва гигиена соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши;

рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида» ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари.

реализация қилинадиган маҳсулот ва хизматлар учун сертификатларга эга бўлиши;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 3 боби («Маҳсулотларни мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш») ва «Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш қоидалари» (рўйхат рақами 1513, 28.09.2005 й.).

жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилиши;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357 сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 36-бандига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субьектлари ўзларининг почта манзили ўзгарганда ўн кунлик муддат ичида рўйхатдан ўтказувчи органни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилиши керак.

бухгалтерия, тезкор ва статистика ҳисобини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритиши;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ва «Давлат статистикаси тўғрисида»ги қонунлари

ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт.

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

10-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмалари

Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар бўлган уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга бирлашиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида»ги низом.

11-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.

12-модда. Инсофсиз рақобатга йўл қўйилмаслиги

Тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда афзалликлар олишга қаратилган, қонун ҳужжатларига, иш муомаласи одатларига зид бўлган ва бошқа тадбиркорлик субъектлари бўлган рақобатчиларга зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларига йўл қўйилмайди.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси.

2-боб. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асослари

13-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича ва, қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ–2646-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом.

Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки унга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.

Ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек мазкур орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда, улар ариза берувчига рўйхатдан ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди ва маънавий зарар учун компенсация тўлайди.

14-модда. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш

Тадбиркорлик фаолиятининг лицензияланиши лозим бўлган турлари қонунлар билан белгиланади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сонли «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»гиқарори.

Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 50-моддасига мувофиқ банкларни, кредит бюроларини рўйхатга олиш, банкларга, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга лицензиялар бериш Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

15-модда. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асоси

Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик субъектларининг ўз мол-мулки ва (ёки) жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига асос ва восита бўлган мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳуқуқларнинг белгиланиши, ўзгартирилиши ва бекор бўлиши билан боғлиқ олди-сотди, гаров, ижара ва бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин.

16-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини кредитлаш ва суғурта қилиш

Тадбиркорлик фаолияти субъектларини кредитлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тадбиркорлик фаолияти субъектига кредитлар берилаётганда банклар, бошқа кредит ёки суғурта ташкилотлари кафолат берувчи бўлиши мумкин. Тўловга қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил бўлиши мумкин.

Тадбиркорлик фаолияти субъекти кредит шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида ўз мол-мулкидан, шу жумладан ашёлари ва мулкий ҳуқуқларидан, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек ўзи олган кредитни тўлай олмаслик хавфини суғурта қилиш полисидан фойдаланиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292 — 298 ва 744 — 748-моддалари.

Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда имтиёзли кредитланиш ҳуқуқига эга.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сонли қарори билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисида»ги низом, «Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2527, 19.11.2013 й.) ва «Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2546, 27.12.2013 й.).

Тадбиркорлик фаолияти субъектларини суғурта қилиш қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда суғурта ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52-боби («Суғурта») ва Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.

17-модда. Ҳисоб ва ҳисобот

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳисоб ва ҳисоботни қонун ҳужжатларига мувофиқ юритади. Ҳисобот тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра қоғозда ва (ёки) электрон шаклда тайёрланиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг электрон шаклда тақдим этилган ҳисоботи тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Давлат тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон шаклда ҳисоб юритилишини дастурий таъминотни имтиёзли шартларда ёки бепул тарқатиш орқали рағбатлантиради.

Кичик тадбиркорлик субъектлари фақат давлат статистика органлари ва давлат солиқ хизмати органларига, якка тартибдаги тадбиркорлар эса, давлат солиқ хизмати органларига белгиланган шаклларда ҳисобот тақдим этади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 7-боби («Солиқ ҳисоботи»), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 февралдаги 65-сонли «Кичик бизнес корхоналарининг ҳисобот беришини қисқартириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби» (рўйхат рақами 2501, 14.08.2013 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2439, 22.03.2013 й.).

Давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча ҳисобот турларини белгилаши ман этилади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сонли «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.

3-боб. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари

18-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг конституциявий кафолатлари

Давлат иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Хусусий мулк бошқа мулк шакллари қатори дахлсиздир ва давлат томонидан ҳимоя қилинади.

Тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

Тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиши, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, бошқа ташкилотларнинг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

181-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун ноқулай бўлган қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлардан кафолатлар

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган қонун ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қонун ҳужжатларида уларнинг (ёки улар қисмларининг) кучга кириш муддати кўрсатилиши керак.

(181-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)

19-модда. Тадбиркорлик субъектларининг қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш эркинлиги кафолатлари

Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли.

Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг фақат асосий турларини санаб ўтишга ҳақли. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланиши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарори билан тасдиқланган «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати».

20-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ўз товарлари (ишлари, хизматлари) ва даромадларини (фойдасини) тасарруф этиш эркинлиги кафолатлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўзлари ишлаб чиқарадиган товарларнинг (бажарадиган ишларнинг, кўрсатадиган хизматларнинг) ва уларни реализация қилишдан олинган даромадларнинг (фойданинг) мулкдоридир.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) ўз хоҳишига кўра тасарруф этади, бундан суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари мустасно.

21-модда. Пул маблағларини тасарруф этиш кафолатлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этади.

Банк ёки бошқа кредит ташкилоти тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банк ҳисобварағида (ҳисобварақда) мавжуд бўлган пул маблағларидан, ҳисобвараққа талаблар қўйилганда маблағларнинг мавжуд бўлишини ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ушбу маблағларни ҳисобварақда турган суммалар доирасида монеликсиз тасарруф этиш ҳуқуқини кафолатлаган ҳолда фойдаланиши мумкин.

Агар қонунда ёки шартномада бошқача муддатлар назарда тутилган бўлмаса, банк ёки бошқа кредит ташкилоти тадбиркорлик фаолияти субъектининг ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан мазкур ҳисобвараққа киритиб қўйиши, тадбиркорлик фаолияти субъектининг топшириғига кўра ҳисобварақдан пул маблағларини бериши ёки ўтказиши шарт. Ҳисобварақ бўйича операцияларнинг белгиланган муддатлари бузилган тақдирда, банк ёки бошқа кредит ташкилоти тадбиркорлик фаолияти субъектига қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда фоизлар тўлайди.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327 ва 778-моддалари.

Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ҳисобварақда турган пул маблағларидан фойдаланганлиги учун тадбиркорлик фаолияти субъектига фоизлар тўлайди, фоизларнинг суммаси унинг ҳисобварағига киритиб қўйилади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 781-моддаси.

Давлат органлари, банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг пул маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб бериш ва назорат қилишга ҳамда пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига нисбатан қонунда ёки шартномада назарда тутилмаган бошқа чекловлар белгилашга ҳақли эмас.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 773-моддаси.

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг уларга хизмат кўрсатаётган банклардаги ҳисобварақларида турган маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул маблағлари тарзида олиниши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 264-сонли «Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2002 йил 5 августдаги 280-сонли «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ва «Ҳисоб рақамлар очиш, мижозлар ҳисоб рақамларидан маблағларни ўтказиш ва кўчириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш бўйича белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига жазо жарималарини қўллаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1044, 30.06.2001 й.).

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банк ҳисобварақларида пул маблағлари бор-йўқлиги ҳақида маълумот талаб қилиб олиш, шунингдек бундай маълумотларнинг банклар томонидан тақдим этилиши тақиқланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Банк сири тўғрисида»ги Қонунининг 8 — 11 моддалари.

22-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил амалга оширади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги валюта ҳисобварақларини очиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Товарлар импорт қилувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун уларнинг ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳам ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга асос бўлади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сонли қарори билан тасдиқланган «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом.

23-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари кафолатлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулки дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза қилинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 3233-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 166-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 6061-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 170 — 173-моддалари.

Тадбиркорлик фаолияти субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг ўз мулкдорлик ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига путур етказмаслиги керак. Тадбиркорлик фаолияти субъекти қонунда назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйиши шарт.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 172-173-моддалари.

Тадбиркорлик фаолияти субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашёвий ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек уларни чеклашга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 199-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 293642-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 2526-моддалари.

Тадбиркорлик фаолияти субъекти бошқа шахснинг қонунга хилоф эгалигида бўлган ўз мол-мулкини талаб қилиб олишга, шунингдек ўз мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилиши, гарчи бундай ҳуқуқбузарлик эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228 ва 231-моддалари.

Мулк ҳуқуқини бекор қиладиган қонун ҳужжати қабул қилинган тақдирда, ушбу ҳужжатни қабул қилиш натижасида мол-мулкнинг мулкдори бўлган тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан мол-мулкнинг қиймати давлат томонидан қопланади. Зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал қилинади. Мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол- мулкнинг қиймати, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, мулк ҳуқуқи бекор қилинган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 205-моддаси.

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ашёвий ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 19-боби («Мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш»).

24-модда. Фермер хўжаликлари томонидан ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари

Ер участкалари фермер хўжалиги юритиш учун эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга очиқ танлов асосида ижарага берилади.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар устун ҳуқуқдан фойдаланади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси.

Ер участкасининг ўлчамлари ва чегаралари фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ер участкасини ёки унинг бир қисмини олиб қўйишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37 ва 38-моддалари.

(24-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Ер участкасининг ижара шартномаси тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар келишувга эришмаган тақдирда эса, суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Фермер хўжаликлари билан тузилган ер участкаларининг ижара шартномаларини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари қонун ҳужжатларида белгиланади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 18 апрелдаги ПФ-4301-сонли «Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка риоя этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 3-банди.

Фермер хўжалиги тугатилган тақдирда, уни юритиш учун берилган ер участкасининг ижара шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши керак.

25-модда. Деҳқон хўжаликлари томонидан ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари

Деҳқон хўжалигининг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 55-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Деҳқон хўжалигига берилган ер участкаси бўлиниши мумкин эмас.

(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ер участкасининг ўлчамлари ва чегаралари фақат деҳқон хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

(25-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Деҳқон хўжалигининг ер участкасини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйишга фақат бошқа тенг қимматли ер участкаси берилиб, дов-дарахтларнинг, бузилаётган бинолар ва иншоотларнинг бозор қиймати қоплангандан кейин ёхуд улар бошқа жойга кўчирилгандан ёки ўзга бинолар ва иншоотлар қурилгандан кейин ҳамда бошқа барча зарарларнинг (бой берилган фойдани қўшган ҳолда) ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тўла ҳажмда қоплангандан кейин йўл қўйилади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 3738-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси.

(25-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

26-модда. Тадбиркорлик субъектларининг қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига эркин кириш кафолатлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига эркин киришда, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун товарларнинг айрим турларини етказиб беришда қатнашишда, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишда тенг имкониятларга эга. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига кириши давлат органлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан бирон-бир тарзда чекланишига йўл қўйилмайди.

Давлат органлари давлат эҳтиёжлари учун товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) ва етказиб беришга доир буюртмаларни тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида жойлаштириш чораларини кўради. Давлат харидлари бўйича танловлар ўтказишда бошқа тенг шароитларда кичик тадбиркорлик субъектларига афзаллик берилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, айрим товарлар ва хизматлар бозорларига киришига доир бошқа алоҳида шартлар белгиланиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сонли «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли «Маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарори.

27-модда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг моддий-техника ресурсларидан, уруғлик материаллардан, кўчатлардан ва зотдор чорвадан эркин фойдаланиш кафолатлари

Фермер ва деҳқон хўжаликлари моддий-техника ресурслари, шу жумладан ёнилғи-мойлаш материаллари, омихта ем, органик ва минерал ўғитлар бозорларига эркин киришда бошқа тадбиркорлик субъектлари билан тенг ҳуқуқларга эга.

Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фермер ва деҳқон хўжаликларининг уруғлик материалларга, кўчатларга, қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситаларига, зотдор чорвага бўлган эҳтиёжларини таъминлаш борасида шароитлар яратади.

28-модда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув истеъмолини амалга ошириш кафолатлари

Фермер ва деҳқон хўжаликлари сув истеъмолини уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланадиган сув объектларидан ҳар йилги сув олиш лимитлари асосида бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тенг ҳуқуқларда амалга оширади.

Фермер ва деҳқон хўжаликлари учун сув объектларидан сув олиш лимитлари уларнинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас, манбаларнинг суви камайган ҳоллар бундан мустасно.

Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув истеъмоли ҳуқуқини давлат органлари томонидан чеклашга фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низом.

29-модда. Тадбиркорлик субъектларининг кредит ресурсларидан фойдаланиш кафолатлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари кредит ресурсларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга.

Бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан тадбиркорлик фаолиятининг устувор йўналишларини ривожлантиришга, шу жумладан кичик тадбиркорлик субъектларининг, фермер ва деҳқон хўжаликларининг дастлабки (бошланғич) капиталини шакллантиришга ажратиладиган кредитлардан фойдаланганлик учун давлат томонидан имтиёзли фоиз ставкалари белгиланиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сонли «Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сонли қарори билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисида»ги низом,«Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2527, 19.11.2013 й.) ва «Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2546, 27.12.2013 й.).

Давлат тадбиркорлик фаолияти субъектларини имтиёзли кредитлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи банклар ва бошқа кредит ташкилотларига қулай шароитлар яратиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 148-модда биринчи қисмининг 1-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сонли «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.

Банклар кичик тадбиркорлик субъектларига кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

30-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ахборотдан фойдаланиш кафолатлари

Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларига мазкур субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қонун ҳужжатлари, ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Ахборотдан фойдаланиш қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган, уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот бепул тақдим этилади, бошқа ахборотни тақдим этганлик учун эса белгиланган тартибда ҳақ ундирилиши мумкин.

Давлат статистика органлари ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган статистика ахбороти мунтазам эълон қилиб борилишини таъминлайди.

Тадбиркорлик субъектларига янги корхоналар қуриш учун берилаётган ер участкаларининг, шунингдек реализация қилиш ҳамда ижарага бериш учун таклиф этилаётган қурилиши тугалланмаган объектларнинг, бўш ётган ва самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва иншоотларнинг рўйхати тегишли давлат органлари томонидан оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ўз расмий веб-сайтларида мунтазам равишда эълон қилиб борилиши таъминланади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори билан тасдиқланган «Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низомва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сонли «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

Олдинги таҳрирга қаранг.

301-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашнинг кафолатлари

Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш тартибини ўз ваколатлари доирасида тушунтириши, шунингдек уларнинг қўлланилишини таъминлаши шарт.

(301-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

31-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш кафолатлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари давлат органларига ёки хўжалик бошқаруви органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг аризалари, таклифлари ва шикоятлари уларда қўйилган масалаларни ҳал этишга ваколатли бўлган давлат органига ёки хўжалик бошқаруви органига бевосита ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади.

Мурожаатларда юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг тўлиқ фирма номи, жойлашган ери (почта манзили) ёки жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи (манзили) кўрсатилиши, шунингдек аризанинг, таклифнинг ёки шикоятнинг моҳияти баён этилиши керак. Ёзма мурожаатлар юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ваколатли шахсининг имзоси билан ёки жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Тадбиркорлик субъектларининг электрон шаклда тақдим этилган мурожаатлари тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари албатта қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши керак, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларга жавоб бермайдиган мурожаатлар бундан мустасно. Тадбиркорлик субъектларининг ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларга жавоб бермайдиган мурожаатлари аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг таклифлари давлат органига ёки хўжалик бошқаруви органига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно бўлиб, бу ҳақда таклиф киритган тадбиркорлик фаолияти субъектига ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади. Аризалар ёки шикоятлар масалани моҳиятига кўра ҳал этиши шарт бўлган давлат органига ёки хўжалик бошқаруви органига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиганлари эса, ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Аризани ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни талаб қилиб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, аризани ёки шикоятни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органи раҳбари томонидан истисно тариқасида кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин бўлиб, бу ҳақда ариза ёки шикоят берган тадбиркорлик фаолияти субъектига маълум қилинади.

Давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тадбиркорлик субъектларига давлат органларининг ёки хўжалик бошқаруви органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш имкониятини берувчи доимий равишда янгилаб бориладиган саҳифа яратилади.

32-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари мол-мулки национализация, мусодара ва реквизиция қилинмаслигининг кафолатлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мол-мулки национализация ва мусодара қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мол-мулки реквизиция қилинмайди, бундан табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва фавқулодда хусусиятдаги бошқа ҳолатлар мустасно бўлиб, бунда мулкдорга реквизиция қилинаётган мол-мулкнинг қиймати тўланади. Реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда давлат органлари томонидан қабул қилинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 202203 ва 204-моддалари.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари национализация, мусодара ва реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.

33-модда. Фирма номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш кафолатлари

Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Таъсис ҳужжатларида кўрсатилган фирма номига бўлган ҳуқуқ тадбиркорлик фаолияти субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юзага келади.

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг илгари рўйхатдан ўтказилган фирма номи билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки ўхшаш бўлган, тегишли тадбиркорлик субъектларини айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган фирма номи рўйхатдан ўтказилиши мумкин эмас.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1098–1101-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни.

Товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш ҳуқуқи унинг рўйхатдан ўтказилганлигига асосланиб берилади. Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) юридик ёки жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти номига рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1102—1111-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни.

Фирма номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишга бўлган мутлақ ҳуқуқ ушбу номнинг (белгининг) эгасига тегишли бўлади.

Фирма номи, товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) нашр этилганда, омма олдида ижро этилганда ёки улардан ўзгача тарзда фойдаланилганда фирма номининг, товар белгисининг (хизмат кўрсатиш белгисининг) ўзига ҳам, уларнинг белгиларига ҳам бирор-бир ўзгартишлар киритишга фақат улар эгасининг розилиги билан йўл қўйилади.

Фирма номи, товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ фирма номининг, товар белгисининг (хизмат кўрсатиш белгисининг) эгасига тегишлидир.

Фирма номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш ҳуқуқи уларнинг эгаси томонидан бошқа шахсга қонун ҳужжатларига мувофиқ улар ўртасида тузилган лицензия шартномаси ёки комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси асосида берилиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 50-боби («Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг)»), Ўзбекистон Республикаси «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунининг 30-моддаси.

34-модда. Тадбиркорлик фаолиятига аралашмаслик кафолатлари

Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Агар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқласа, улар ўз ваколатлари доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чора-тадбирларни кўриши мумкин. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ўзга қонуний фаолиятига аралашиш ёки бундай фаолиятни чеклаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Давлат органларига, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва бошқа ташкилотларга, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига:

битимлар тузиш, фойдани тақсимлаш, ижроия органи раҳбарини ва унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш) масалалари бўйича ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органлари ваколатига тааллуқли бўлган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш, тадбиркорлик фаолияти субъектларига кўрсатмалар ва бошқа фармойишлар бериш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ўз ваколатлари доирасида тадбиркорлик таваккалчилиги шароитларида қабул қилинган, зарар кўрилишига олиб келган қарорлар учун уларнинг бошқарув органлари аъзоларига нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш тақиқланади.

(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)

Давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг банклар фаолиятига, шу жумладан банкларнинг филиаллари раҳбар ходимларини тайинлашга аралашиши, банк маблағлари ҳисобидан турли хил тўловлар ва бадаллар талаб қилиши тақиқланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг банклар кредит портфели ва активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш юзасидан банклар фаолиятига аралашиши тақиқланади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 10-банди.

Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари деҳқон ва фермер хўжаликларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан ушбу хўжаликларнинг агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турини танлашига, бу маҳсулотнинг баҳосини ҳамда реализация қилиш йўналишини белгилашига аралашишга ҳақли эмас, давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган харидлар бундан мустасно.

4-боб. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

35-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектининг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш

Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга, агар бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, раддия берилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.

Агар тадбиркорлик фаолияти субъектининг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар оммавий ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, бу маълумотларга раддия айни шу оммавий ахборот воситаларида берилиши лозим. Агар бундай маълумотлар ташкилотдан олинган ҳужжатда мавжуд бўлса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак. Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади.

Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатилганда, бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зарар компенсация қилинишини талаб этишга ҳақли.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 100-моддаси.

36-модда. Интеллектуал фаолият натижаларини ҳимоя қилиш

Тадбиркорлик фаолияти субъектининг интеллектуал фаолиятнинг объектив ифодаланган натижаларига ҳамда уни индивидуаллаштириш воситаларига (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳоказога) бўлган мутлақ ҳуқуқи қонун билан муҳофаза этилади ва давлат томонидан ҳимоя қилинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 65-боби («Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни шахсийлаштириш воситалари»), Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида» ва «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонунлари.

Мутлақ ҳуқуқлар объектлари бўлган интеллектуал фаолият натижаларидан ва индивидуаллаштириш воситаларидан учинчи шахслар фақат ҳуқуқ эгасининг розилиги билан фойдаланиши мумкин.

37-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг тижорат сирини ва ошкор этилмаган ахборотини муҳофаза қилиш

Тижорат сири бўлган, учинчи шахсларга маълум бўлмаган ахборот (ошкор этилмаган ахборот) учинчи шахсларга маълум бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлган, қонун йўли билан ундан эркин фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳамда ахборот эгаси унинг махфийлигини сақлашга доир чоралар кўрган тақдирда, муҳофаза қилинади.

Ошкор этилмаган ахборотни ундан қонунга хилоф равишда фойдаланишдан муҳофаза қилиш ҳуқуқи ушбу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажаришдан (уни давлат рўйхатидан ўтказишдан, гувоҳномалар олишдан ва ҳоказодан) қатъи назар вужудга келади.

Ошкор этилмаган ахборотни муҳофаза қилиш қоидалари қонунга мувофиқ хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотларга (юридик шахслар тўғрисидаги, мол- мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда мол-мулк хусусида тузилиб, давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган битимлар ҳақидаги маълумотларга, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этилиши керак бўлган маълумотларга ва бошқаларга) нисбатан татбиқ этилмайди.

Ошкор этилмаган ахборотни қонуний асосларсиз олган ёки тарқатган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс ахборотдан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик оқибатида бу ахборотнинг қонуний эгасига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.

Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мустақил равишда ва қонуний тарзда олган шахс бу маълумотлардан, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг ҳуқуқларидан қатъи назар, фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланганлик учун унинг олдида жавоб бермайди.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 64-боби («Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш»).

38-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш

Тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан бой берилган фойда бу зарарни етказган шахс томонидан тўла ҳажмда қопланиши керак. Зарар етказувчи бўлмаган шахс зиммасига қонунга биноан зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари ёки улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарларнинг ўрни давлат томонидан ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан суднинг қарори асосида қопланиши керак. Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари айби билан етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш суд қарори билан мазкур мансабдор шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15990-моддалари ва «Давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплашда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 1095, 12.01.2002 й.).

39-модда. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни чеклаш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан режали тартибда кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар эса кўпи билан уч йилда бир марта, фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан ўтказилиши мумкин.

Хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси.

Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг бюджет маблағларидан ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилмайди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ушбу модданинг биринчи — тўртинчи қисмларида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, режали текширишлардан ўтказилиши мумкин.

(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда бу муддат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувларни ўтказиш муддатлари ўн календарь кундан ошмаслиги керак.

Назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширув ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур органлар текширишлар давомида бюджет, солиқ ва валютага оид қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ жиноятлар аломатларини аниқлаганда эса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

(39-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)

Тадбиркорлик субъекти белгиланган тартибда тақдим этган молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 12-боби («Солиқ назоратининг асослари»).

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ўтказилаётган текширувлари уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун тўсиқларни юзага келтирмаслиги керак.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектларининг сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича текширувлар уларни ўтказишнинг барча босқичларида юридик хизмат вакиллари ва (ёки) тадбиркорлик субъектлари томонидан жалб этилган адвокатлар албатта иштирок этган ҳолда (тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу ҳуқуқнинг рад этилиши ҳоллари бундан мустасно) амалга оширилади.

(39-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Текшириш бошланишидан олдин, текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс томонидан тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакилига унинг текширишда иштирок этиш учун юридик хизмат вакилларини ва (ёки) адвокатни жалб этиш ёки уларнинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи ёзма шаклда тушунтирилади, бу ҳақда баённома тузилади. Бунда адвокат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқининг рад этилиши тадбиркорлик субъекти томонидан адвокатни текширувнинг кейинги босқичларига жалб этиш учун монелик қилмайди.

(39-модданинг ўн тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: «Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2757, 28.01.2016 й.).

Олдинги таҳрирга қаранг.

Бозорлар, савдо мажмуалари ҳудудларидаги ва уларга туташ, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бир марталик йиғим, ижара ҳақининг тўлиқ тушиши ҳамда уларнинг топширилиши ҳисобга олиниши, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилиши, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан қисқа муддатли текширувлар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида қабул қилинган қарорига биноан давлат солиқ хизмати органларининг фақат қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмалари томонидан ўтказилади.

(39-модданинг ўн бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сонли «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

Қўзғатилган жиноят ишининг мавжудлиги Ўзбекистон Республикасининг прокуратура, ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш учун асос бўлади. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолиятигина текширув билан қамраб олиниши мумкин, бу ҳақда текширув тайинланганлиги тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши керак.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари текширув ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текширув ўтказишига йўл қўймаслик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича қўйган талабларини бажармаслик ҳамда текширув предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга.

Текширувлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилиб, текшириш тугаган куни унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолдирилади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг III-бўлими («Солиқ назорати»), «Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1573, 06.05.2006 й.), «Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1712, 03.09.2007 й.).

(39-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

40-модда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмаслиги

Олдинги таҳрирга қаранг.

Тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг текширишлар натижалари бўйича кўрсатмаларини бажарган, шунингдек етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган муддатларда ва тўла ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан пеня тўлаган тақдирда, уларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмайди. Мазкур норма товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни яшириш (камайтириш) ва кирим қилинмаган товарларни сақлаш, фискал хотирали назорат-касса машиналарининг қўлланилиш тартибини бузиш ҳолларига татбиқ этилмайди.

(40-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)

41-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни амалга ошираётган мансабдор шахсларга қўйиладиган талаблар

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга киришишига мазкур шахсларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширувлар ўтказиш режасидан кўчирма ёки қисқа муддатли текширув ўтказиш тўғрисида ушбу орган томонидан қабул қилинган қарорнинг кўчирма нусхаси, шунингдек назорат қилувчи органнинг текшириш мақсадлари, текширувчи мансабдор шахслар таркиби ва текширув ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғининг кўчирма нусхаси, текширувчи мансабдор шахсларнинг текширувлар ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномаси ҳамда шахсий гувоҳномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.

(41-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: «Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2070, 20.01.2010 й.).

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширувдан ўтказаётганда текширишларни рўйхатдан ўтказиш китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ёзув киритади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш чоғида тадбиркорлик субъектларининг тижорат сири, хизмат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлари, шунингдек ошкор этилмаган ахбороти сир сақланишини таъминлаши шарт.

42-модда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади. Бунда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади:

фаолиятни тугатиш;

атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;

фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;

банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни 5-моддаси биринчи қисмининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 1415-моддалари.

молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ташкилотнинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий санкция суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;

ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 203-боби («Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш»).

5-боб. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳ