Иштихонлик ғаллакорлар давлатга дон топшириш йиллик режасини бажарди. Жорий йилда об - ҳавонинг ноқулай келганлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо шундай бўлишига қарамай иштихонлик ғаллакорларнинг тинимсиз меҳнати, агротехника ишларини ўз вақтида амалга оширилиши, мавжуд имкониятлардан унумли фойдалана олишлари натижасида гектарига 70 центнердан ортиқ ғалла етиштиришга эришилди. Натижада режада белгиланган 22 минг 392 тонна ўрнига давлатга 22 минг 400 тонна ғалла топширилди.
Фермер хўжаликларидан «Барот Турдиев», «Пахтакор Азамат», «Домла Аброрий умр», «Бегзод Шодиёров» кабилар ушбу улкан хирмонни яратилишида ўзларининг жуда катта ҳиссаларини қўшишди.
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати