ИШ ИЗЛАЯПСИЗМИ? БОР!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пандемия шароитида иш излаётганлар учун эълон! 
5 август куни соат 15.00 дан бошлаб Вилоят  телевидениеси орқали  “Кун мавзуси” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.
Тўғридан-тўғри олиб бориладиган кўрсатувда вилоят бандлик бошқармаси, вилоятдаги бўш иш ўринлари мавжуд бўлган қурилиш корхоналари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, аҳоли бандлигига масъул бўлган бошқа корхона-ташкилотлар мутасаддилари иштирок этиши режалаштирилган.
Кўрсатув давомида пандемия шароитида вилоятда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари, меҳнат бозоридаги талаб ва таклифлар, бандликни таъминлашда касбга қайта тайёрлаш мавзусида сўз юритилади. 
Азиз юртдошлар!
Сизда бандлик мавзусида савол, таклиф ёки мулоҳазалар бўлса, ҳозирдан бошлаб 66-233-96-01, 66-233-96-07, 66-233-96-08, 66-233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Мутасаддилар Сиз томонингиздан берилган барча мурожаатларга жавоб қайтаради. 
“Кун мавзуси” кўрсатувининг кейинги сонларида бошқа соҳалардаги вакант жойлар тўғрисида маълумотлар берилади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM