Битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш ишлари бошлаб юборилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилда иштихон туманидаги умумиаълим мактабларида ўқиган 3926 нафар ўқувчилар мактабни битирди. Уларнинг бандлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб турибди. Шу мақсадда туманда амалий ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, Зарбанд маҳалласида фойдаланишда бўлмаган ерга сув чиқарилиб, ток кўчатлари экилиб, бу ерда узумзор барпо қилинади ва битирувчиларга 50 сотихдан бўлиб берилиши режалаштирилган. Шунингдек, мазкур ерларда меҳнат қилиш истагини билдирган ёшларга субсидиялар ҳам берилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш орқали ҳам бандлигини таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM