“Моддий ёрдам пули энг зарур вақтда етказилди”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Айни кунларда Иштихон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ темир дафтарга киритилган камбағал оилаларнинг ҳар бири аъзосига 220 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари секторга бириктирилган банк ходимлари билан Катта қанғли маҳалласида эҳтиёжманд оилалар хонадонига бориб, пул маблағларини ўз эгаларига етказди.

– Биринчи гуруҳ ногирониман, – дейди шу маҳаллада яшовчи И.Сарибоев. – Фарзандларим карантин сабаб ишсиз қолишганди. Очиғи, бир жойдан бир сўм келмагандан кейин рўзғорни қайтарканмиз, деб ўйланиб тургандик. Бугун 1 миллион 320 минг сўм моддий ёрдам пули берилди.

Қийин вазиятда биз каби қўли калта фуқароларини қўллаб-қувватлаётган давлатимиз раҳбарига минг раҳмат!

Туманнинг 4 та секторида ҳам "темир дафтар"да қайд этилган оилаларга моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

Албатта, бир қарашда мазкур маблағлар катта эҳтиёжларни қондиришга етмас, аммо бугун оғир шароитда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини харид қилишда асқотиши тайин.

Иштихон туман ҳокимлиги

ахборот хизмати.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM