Ўзбекистонда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 1 апрелидан ФҲДЁ Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтгач, соҳада бирмунча ўзгаришларга старт берилиши кутилаётганди.

Кеча ҳукумат томонидан ФҲДЁ соҳасига оид яхшиланиш ишлари амалга оширилиши белгиланган қарор тасдиқланди. Бу ҳақда ДХА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қарор билан бир қатор ҳужжатларни олиш тартиби соддалаштирилди. Масалан, фуқаролик ҳолатлари, жумладан, никоҳ ёки туғилганликни қайд этиш эндиликда гербли гувоҳномалар тақдим этилгандагина эмас, балки ФҲДЁ архиви маълумотномалари асосида ҳам амалга ошириш имконини беради. Бу эса фуқароларнинг нақди ва вақтини тежашга хизмат қилади.

Бола туғилганда бериладиган суюнчи пули, дафн маросими учун бир марталик нафақа пулларини олиш учун маълумотлар энди қўлма-қўл фуқароларга берилмасдан, Пенсия жамғармасига махсус электрон тизим орқали тўғридан-тўғри юборилади.

Шунингдек, никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат этилади. Масалан, куёв Аҳмедов келин Шуҳратова бўлса, шунда куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин эса Аҳмедова-Шуҳратова бўлиши мумкин.

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилаётган маълумотларнинг тўғри ва актуаллиги доимий равишда текшириб борилади. Бунинг учун ФҲДЁ органлари ходимлари архивдаги мавжуд ҳужжатларни электрон тизимга киритилган маълумотлар билан солиштириш орқали назорат қилади.

Zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM