МИБ МУНОСАБАТИ: Суд қарори муҳокама этилмайди

 

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “Бу оилани кўчада қолишида кимлар сабабчи?” номли видеолавҳа жойлаштирилган.

          Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2018 йил 26 сентябдаги ундирувчи Шербек Тошқобилов фойдасига Иштихон туман ҳокимининг 2018 йил 10 март кунги 748-қ сонли қарорига асосан савдо ва маиший хизмат биноси учун ажратилган 1500,0 кв/метр ер майдонида ноқонуний равишда қурилган жами 8,78*5,40=46,98 кв.метр.дан иборат уй биносини қарздор Илҳом Худойқуловнинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ва 1500,0 кв.метр ер майдонидан қарздорни мажбурий тартибда чиқариш белгиланган.

         Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими иш юритувига 2018 йил 25 октябрда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритиш қўзғатилган.

          Қарздор И.Худойқулов ушбу ижро ҳужжати бўйича қурилган ноқонуний уй-жойни ўзининг ҳисобидан бузиш тўғрисида бир неча марта давлат ижрочилари томонидан огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан қарздор ижро хужжатининг ижросини ихтиёрий равишда бажармасдан келган.

          Шу сабабли, 2020 йил 5 март куни туман ИИБ, Кадастр бўлими, тез тиббий ёрдам, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ва холислар иштирокида ижро ҳужжатида кўрсатилган уй биноси мажбурий тартибда буздирилиб, ер майдони ундирувчи Ш.Тошқобиловга топширилган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси, 1-қисмига асосан ижро иши юритиш тамомланган.

Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM