ИШТИХОН ТУМАНИДА 2020 ЙИЛ НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲА АСОСИДА ҚУРИЛГАН КЎП ҚАВАТЛИ УЙ-ЖОЙЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Инсоннинг энг олий, мақсадларидан  бири тинч-осойишталик, тўкинчиликда ҳаёт кечиришдир.  

     Муҳтарам Президентимизнинг “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Иштихон туманида 2020 йилги Давлат дастурига асосан “Шейхларкент” массивида ҳудудидан намунавий лойиҳалар асосида 2 та 4 қаватли, 3 подъезли 48 та хонадонларни ўз эгаларига топширилди. Ушбу хонадонларда, ҳозирги замон талабига мос бўлган барча қўлайлик ҳамда шарт-шароитларга эга.

 7 миллард 447,2 миллон сўмлик лойиҳа қийматидаги уй-жойлар, “Иштихон тараққиёт қурилиш” маъсулияти чекланган жамияти томонидан қуриб битказилди.

 Мавжуд 48 та хонадондан, 38 нафар уй-жой шароитини яхшилашга мўлжалланган оилаларга, 4 нафар меҳнат мигрантларига, 6 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларга ажратилди.

      Биз уйлаймизки, ушбу хонадонларда вояга етган ўғил-қизларимиз келажакда ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ўз ҳиссасини қўшадиган, ғайратли-шижоатли инсонлар бўлиб етишади.       

     Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM