Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг егирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сесияда туман Кенгаши депутатлари томонидан қуйидаги олти масала муҳокама этилди:

1-МАСАЛА (Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши котибиятининг мудири ва бошқа ходимларини тасдиқлаш тўғрисида)

2-МАСАЛА. Тумандаги “Аёллар дафтари”ни юритилиши ва ушбу дафтарга киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида.

3-МАСАЛА. Иштихон туманида давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида.

4-МАСАЛА. Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.

5-МАСАЛА. Туманда 2021 йилга мўлжалланган жамоат транспортини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида.

6-МАСАЛА. Иштихон тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилги параметрларини тасдиқлаш тўғрисида масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган.

 

2-МАСАЛА Туманда мавжуд 255 минг 721 нафар аҳоли 42 минг 282 та хонадонда истиқомат қилади. Ушбу аҳолининг 45 минг 90 нафарини
18-30 ёшгача ёшлар, 37 минг 33 нафарини 30 ёшдан юқори аёллар ташкил этади.

Айни пайтда 37 минг 33 нафар 30 ёшдан юқори бўлган аёлларнинг 35 минг 563 нафари, яъни 96 фоизи ўрганилиб, барчаси электрон базага киритилди.

Ўрганилмай қолган 1470 нафар 30 ёшдан юқори бўлган аёлларнинг 830 нафари узоқ муддатга хорижга чиққанлиги, 640 нафари  ёпиқ хонадонларда рўйҳатда турган аёлларни ташкил этади. Ўрганилган 35 минг 563 нафар аёлларнинг 35 минг 163 нафар  ўз уйларида, 70 нафари ижарада, 325 нафари қариндошлари уйида ва 5 нафари нотурар жойларда истиқомат қилади.

Ўрганишлардан маълум бўлишича 31497  нафари оилали,
751 нафари оила қурмаган 2311 нафари  бева, 437  нафари боқувчисини йўқатган, 419 нафари ажрашган,  148 нафари ёлғиз она бўлиб, 3164 нафарининг қаромоғида фарзандлари йўқ.

Тумандаги хотин-қизларнинг оилавий шароитлари ўрганилганда 21565 нафаринг яшаш шароити яхши, 11486 нафари қониқарли ва 2512 нафарининг оилавий шароити қониқарсизлиги маълум бўлди.

Мазкур қатламдаги 20296 нафар  (57,%) аёл тазйиқ ва зўравонлик тўғрисидаги қонун хусусан химоя ордери ҳақида маълумотга эга.

Ушбу қатламдаги аёлларнинг 661 нафари ногирон, ижтимоий ҳимояга мухтож.

Меҳнатга лаёқатли 29 минг 800 нафар аёллардан 4 минг 755 нафари қурилиш, тикувчилик, тадбиркорлик ва бошқа сохаларда ишлаш истаги мавжуд.

Бундан ташқари 6 минг 699 нафари кредит олиш 1009 нафари “Устоз-шогирд” асосида фаолият юритиш, 2093 нафрида касб-ҳунарга ўқиш, 1033 нафари касбга қайта ўқиш, 755 нафари чет элда ишлашга хоҳиши бор.

Амалга оширилган ишлар

  1. Хотин-қизлар базаси шакиллантирилди
  2. Йўл харитаси тузилди.
  3. Секторлар кесимида жами 12 357 та муаммолар аниқланиб аниқланган муаммолар 20 та йўналишга бўлинди. Ҳар бир йўналиш бўйича муаммоси бор хотин-қизларнинг электрон базаси шакиллантирилиб, вилоят ҳамда тегишли ташкилотларга тақдим этилди.
  4. Аниқланган муаммоларнинг барчаси бугунги кунда тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
  5. Аёллар дафтарига киритилган 80 нафар аёллар тадбиркорликка йўналтириш бўйича вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси томонидан ўқитилмоқда. Уларнинг 80 нафарига имтиёзли кредитлар олиш учун сертификатлар берилди.
  6. 4 та сектор кесимида жами 62 та маҳаллаларга бир нафардан “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтаридан ишсиз хотин-қизлар ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишига қабул қилинди.
  7.  Темир дафтарга киритилган 50 нафар хотин-қизлар бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2 ой муддатга 223 000 сўмдан стипендия берилиб, тикувчилик, пазандачилик, кампютерчилик йўналишлари бўйича касбга ўқитилмоқда. Кейинги 2 ойлик ўқишга ҳам темир дафтарида рўйхатда турган 50 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакиллантирилди.

Мехнатга лаёқатли  4755 нафар хотин-қизларнинг 3512 нафарининг бандлиги қуйидаги йўналишларда таъминланади. Инвестиция лойихалари асосида 399 нафар корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига 498 нафар, хақ тўланадиган жамоатчилик йўналишига 798 нафар, касб-хунарга ўқитиш орқали 536 нафар, субцидя ажиратиш асосида  515 нафар, шахсий томорқаларига субцидя ажиратиш орқали 134 нафар, касбга ўқитиш орқали субцидя тўлаб бериш бўйича 98 нафар, қўшимча квота асосида ўқитиш орқали 45 нафар, копйративлар ташкил этиш бўйича 150 нафарининг бандлиги таъминланади. Қолган 339 нафар хотин-қизларга бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишсизлик нафақаси бериш чоралари белгилиб олинган.

 

3-МАСАЛА. Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсида обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан 10 га яқин қарор ва фармонлари имзоланди.

Давлат корхона ва ташкилотлар ходимларини давлат тилида иш юритиш бўйича Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Самарқанд ҳудудий бўлинмасида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиб борилмоқда.

Жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб Иштихон туманида ҳам маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича ҳоким маслаҳатчиси жорий этилди. Ўтган давр мобайнида тумандаги ўрнатилган жами 8378 та ташқи рекламалар ўрганиб чиқилди. Шундан 816 таси пешлавҳа, 2194 таси реклама, 226 таси бошқа эълон ва ахборот матнлари. Хато билан ёзилганлари 1434 та, 534 таси яроқсиз аҳволдалиги аниқланди ва тегишли тартибда алмаштириш учун тавсиялар берилди.

Иштихон туманида жами 1081 та географик объект лар мавжуд бўлиб, шундан 169 таси қишлоқ, 62 таси маҳалла, 1019 таси кўчалар ҳисобланади. Ушбу географик объектларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Тумандаги корхона ва ташкилотларда ҳам давлат тилида иш юртиш бўйича чора тадбирлар ҳам белгилаб олинган. 2021 йилнинг январ ойидан бошлаб тегишли ишчи гуруҳ тузилиб жойлар ўргантиш ишлари олиб бориш режалаштирилмоқда.

2020 йил 20 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6084-сонли № Мамалакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ушбу фармонда 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепсиясини тасдиқланди.

6-МАСАЛА. 

Умумий даромадлар прогноз кўрсатгичлари 78,4 млрд. сўмни ташкил этиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра кутилаётган ижро 83,4 млрд. сўмни ёки
5,0 млрд. сўм (106,4 фоиз)га ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий бюджет прогноз кўрсатгичлари
44,5 млрд.сўмни ташкил этиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра кутилаётган ижро 45,5 млрд.сўмни ёки
1,0 млрд.сўм (102,0фоиз)га ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

Охирги йилларда жойларда бюджет даромадларининг ўсиши Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг кўрсатмалари асосида муваффақиятли ўтказилаётган солиқ ислоҳотларининг ва даромалар соҳасида маҳаллий ҳокимиятларнинг ваколатлари кенгайтирилиши натижаси деб биламан.

Йил давомида туширилган қўшимча даромадлар ҳисобидан:

Тумандаги якка ёлғиз, ўзгалар парваришига мухтож, кам таъминланган оилаларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун
25 млн. сўм;

        -Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) инфекцияси бўйича пандемик вазиятни хисобга олиб туманимиз аҳолиси ўртасида, корхона ва ташкилотларда, касаллик ўчоқларида мулоқотда бўлганлар яшаш жойларида, дехқон бозорларда, жамоат транспортларида дезинфекциялаш ишларини ўтказиш учун ходимларга махсус кийимбош, дизинфекциялаш аппаратлари, дизинфекцияловчи воситалари ва тиббий ниқоблар олиш учун 53,0 млн сўм;

        -Санитария-эпидемалогик осойишталик марказига хизматда фойдаланиш учун Дамас автомобили учун 79,0 млн сўм;

-Тумандаги “Бойлата” МФЙ ҳудудидаги “Бойлата” қишлоғида жойлашган туман ҳокимлиги ҳисобида бўлган эски бўш бино мавжуд бўлиб, ушбу бинони тумандаги кам таъминланган, ногирон, боқувчини йўқотган оилаларга уй-жой сифатида фойдаланиш учун таъмирлаш ишлари учун
801,5 млн.сўм;

-Тумандаги умумтаълим мактабларининг мусиқа синфлари учун мусиқа жиҳозолари кутубхоналарига қўшимча китоблар олиб бериш учун 27,0 млн. сўм;

-Маҳалла бинолари кадастр хужжатларини расмийлаштириш учун 75,0 млн сўм;

- Тиббиёт бирлашмасига дори-дармон олиш учун
50,0 млн сўм;

-Туманда ободонлаштириш ишлари учун 80,0 млн сўм;

-Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам учун 129,8 млн. сўм;

-"Саховат ва кўмак" жамғармасига 1,0 млрд. сўм маблағ ажратилди. (Маълумот учун: Расмий сайтимизда асосий 3 та масала бўйича ахборот берилмоқда.)

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM