Туман Кенгаши депутатлари томнидан назоратга олинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутатлари ишчи гуруҳи томонидан 2021 йил 18 январь куни мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотлари ободонлаштириш, иситилиш ҳолати, озиқ-овқат захираси ва тарбияланувчиларнинг таомнома бўйича тўғри овқатлантирилиш ҳолатлари ўрганилди.

“Тупор” МФЙ ҳудудида жойлашган 6-мактабгача таълим ташкилоти директори У.Турсунова бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик холати, иссиқлик тизими ишлаши, хоналар хароратияхши таъминланган, озиқ-овқат махсулотлари билан таъминланган.

“Бахрин” МФЙ ҳудудида жойлашган 16-мактабгача таълим ташкилотида озиқ-овқат захираси мавжудлиги ва унинг сақланиш холати талаб даражасида, яхши эканлигини, иссиқлик билан таъминланганлиги, тарбияланувчиларнинг хавфсизлиги учун ёнғин хавфсизлиги  қоидаларига риоя этилаётганлигини кўришимиз мумкин. Давлат тилида ҳужжатларнинг юритилишига амал қилинмоқда.

“Тўпор” МФЙ ҳудудида жойлашган 15-мактабгача таълим ташкилоти таомнома бўйича меъёрга амал қилиниши ва овқатга солинган гўшт ва бошқа махсулотлар миқдорини яхшилиги, озиқ-овқат махсулотлари захираси етарли даража. Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгаши депутатлари доимий равишда ўз округларида ижтимоий соҳа объектларини ўрганишни давом эттиришмоқда.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM