ҚАБУЛДА, 66 НАФАР ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

   Бугун туман ҳокими Шуҳрат Негматовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда, 66 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Жумладан, Янгиравот қишлоқ аҳолисининг мурожаатига асосан қишлоқ ҳудудидаги 4 дона эскирган электр таянчлар алмаштирилади, Усанов Ғофурга артизан қуриш учун имтиёзли кредит ажратилади, Жумаева Дилшодага бепул газ баллон бериладиган бўлди, Бозорова Гулнора туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишга жойлаштирилди, Ўктамова Шабнамнинг даволаниши учун туман тиббиёт бирлашмаси томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилади. Шу каби, мурожаатлар тингланиб уларнинг ижроси юзасидан топшириқлар берилди. 
 
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM