2021 йил 20-21 февраль кунлари Черногориянинг Будва шаҳрида бўлиб ўтган "Adriatic Pearl" халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлган Ўзбекистонлик боксчилар Тошкентда кутиб олинди.
Мусобақа якунига кўра, мураббий Ҳамид Тангрибергенов бошчилигидаги ёш йигит-қизларимиз 5 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Иштихон туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси, 57 килограмм вазн тоифасида ринга кўтарилган, Ўктавома Нигина ҳам иштирок этиб, фаҳрли биринчи ўринни қўлга киритди ва жамоа ҳисобига яна бир олтин медални қўшди.
Иштихонлик боксчи қиз Нигинани ғалаба билан муборакбод этамиз!
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати