КИТОБХОН ҚИЗ 5000 000 СЎМ СОҲИБИ БЎЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Феруза Адашова туманимизнинг Холажон қишлоғида туғилиб ўсган. Бошланғич синфларда 60-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган зукко қиз айни пайтда ўқишни Янгиқўрғон шаҳарчасидаги 52-ИДУМда давом эттирмоқда.

Феруза болалигидан китобга меҳр қўйди. Ҳали 1-синфда ўқиб юрган чоғларидаёқ ўнлаб қизиқарли эртак китоблар ўқиган эди.

Ҳозирда эса бу иштиёқ унинг нафақат мактабда аъло баҳоларга ўқиши, балки, турли танловларда муваффақиятли иштирок этиб, ғолиблар сафидан муносиб ўрин эгаллашига ҳам имкон яратмоқда. 9-синф ўқувчиси Феруза Адашова яқинда ўз жамоаси миқёсидаги "Ёш китобхон" танловида    фахрли биринчи ўринни эгаллаб, мактаб маъмурияти томонидан 5000 000 сўм мукофот ҳамда махсус диплом билан тақдирланди.

- Эришган ютуғимда устозим Гавҳар Бобоёрованинг хизматлари жуда катта,-дейди       Феруза.- Мен у кишидан жуда миннатдорман.

 Ферузанинг орзулари чексиз. У инглиз тили, она тили ва адабиёти фанларига жуда қизиқади. Китобхонликда эса янада юқори натижаларни қўлга киритиш ниятида.

Бу зукко қизга биз ҳам омад тилаймиз!

 

М.МАМАНАЗАРОВА.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM