Президент қарорига кўра: “Мардикор бозор”лари ўрнида кунлик меҳнат марказлари ташкил этилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман, шаҳарлардаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузурида фаолият юритаётган вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюролари Кунлик меҳнат марказлари сифатида қайта ташкил этилади.  

 Қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- иш изловчиларни рўйхатга олиш, улар тўғрисида маълумотлар базасини юритиш, иш берувчи жисмоний ва юридик шахслардан фуқароларни вақтинча ишларга ёллаш бўйича буюртмалар олиш;

- вақтинча ишларни бажарувчи шахсларнинг ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши ва электрон (қоғоз) шаклдаги маълумотнома олишига шарт-шароит яратиш;

- иш изловчиларни корхона ва ташкилотлардаги бўш (вакант) иш ўринлари билан мунтазам таништириб бориш ҳамда доимий ишга жойлашишларига кўмаклашиш;

- вақтинча ишлар билан шуғулланувчи шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, касбга тайёрлаш (қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш)ни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш;

- манфаатдор иш берувчилар ва иш изловчилар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил қилиш;

- вақтинча ишлар билан шуғулланувчи шахсларга меҳнат қуроллари, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимларни ижарага бериш.
 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM