УРУШ ҚАТНАШЧИСИ БЕРДИРАСУЛ АМИНОВ МТТ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИГА ҚЎШИҚ КУЙЛАБ БЕРДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон шаҳри, Ғ.Ғулом МФЙда жойлашган “Умид ғунчалари” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти болажонларининг бугун қувончлари чексиз. Улар Шейхларкент МФЙда истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бердирасул Аминов ҳузурида бўлишди.

 

Ушбу таълим ташкилотининг ўзига хос имкониятлари талайгина. Улар уруш фахрийси хонадонида бўлиб, бобони байрам билан қутлаб гуллар совға қилишди. Қизил армия либосини кийиб олган болажонларни кўрган кишининг дили яйрайди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бердирасул Аминов ҳам бундан жуда хурсанд бўлиб, болажонларга қўшилиб ўша даврдаги ҳарбий қўшиқни куйлаб берди.

 

-Биз иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бердирасул бобо Аминовнинг ҳузурига тез-тез бориб турамиз, -дейди МТТ раҳбари Ғ.Узоқов. - Бу галги ташрифимиз эса янада ўзгача кечди, учрашувга болалар ҳам келишди.

Бу йил ўзининг 99 ёшини қаршилаётган Бердирасул бобо Аминов бизни қувониб кутиб олдилар. Фахрий отахон боғча болалари даврасида шодланиб ўтирди.

Таъкидлаш жоизки ушбу МТТда болалар учун барча имкониятлар мавжуд бўлиб, болалар учун фақат энг сифатли ва сара озиқ-овқатлардан фойдаланилади, рус ва инглиз тили гуруҳлари ва болажонлар учун турли тўгараклар ташкил этилган.

 

Энг қувонарлиси эса ушбу масканда 5 нафар етим ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бепул тарбияланмоқда. Бундан ташқари ўқитучилар, ҳарбийлар ва ногиронлиги бўлган оилаларнинг фарзандларини 50% чегирма асосида қабул қилишади. Айни дамда эса ушбу масканда жами 75 нафар болажонлар тарбияланишмоқда.

 

Матлуба РАББИМОВА.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM