Архив иши тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти ва суд тизимидаги архивнинг вазифалари

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Юртбошимиз томонидан Суд-ҳуқуқ сохасида бир қанча жадал ишлар амалга оширилмоқда. Бунга асосан судларда ташкил этилган суд архивлари ва архивлар бўйича хам бир қанча қонун ва қонун ости хужжатлар қабул қилинган бўлиб, булар Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги «Архив иши» тўғрисидаги ЎРҚ-252-сонли қонуни, Вазирлар махкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги «Архив ишини такомиллаштириш тўғрисидаги» 101-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сениябрдаги «Архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора тадбирлар тўғрисидаги ПФ-5834» сонли фармониини мисол қилиб келтириб ўтсак бўлади.

Шу билан биргаликда судлар архивида ишларни тўғри ташкиллаштириш учун бир қанча вазифалар белгилаб берилган.
Бунга кўра, Архив иши ва иш юритиш бўйича қонун ва қонун ости хужжатларидан бири бўлган Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги «Архив иши» тўғрисидаги ЎРҚ-252-сонли қонунига қисқагина тўхталиб ўтадиган бўлсак:
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2009-йил 3-ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган. Ушбу қонун 6-боб, 36-та моддадан иборат, қонуннинг асосий мохияти архив иши тўғрисида бўлиб, Қонуннинг 4-бобига эътиборимизни қаратсак унда архивлар ва идоравий архивларни ташкил этиш белгилаб берилган.
Ушбу қонуннинг 16-моддaси Архивларни ташкил этиш шартларидан иборат, яьни, Aрхивларни ташкил етиш учун архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига жавоб берадиган моддий-техник база, шу жумладан бино (хоналар), зарур жиҳозлар, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситалар бўлиши шарт.
Шунингдек, Aрхивларнинг асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқариш намунавий нормалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 
Қонуннинг 17-моддасида Aрхивларнинг турлари ва тоифалари белгилаб берилган. Aрхивлар давлат ва нодавлат архивлари турларида ташкил етилиши мумкин.
Давлат архивлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
1-миллий архивлар;
2-марказий давлат архивлари;
3-вилоят ва туман (шаҳар) давлат архивлари;
4-тармоқ давлат архивлари.
Ушбу қонуннинг 5-боби Aрхив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш белгилаб беради. 
Қонуннинг 20-моддаси Aрхив ҳужжатларини жамлашни тартибга солади.
Бунда Aрхив ҳужжатларини жамлаш архивлар, идоравий архивлар ва жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатларини архив ҳужжатлари билан тўлдиришни ўз ичига олади.
Миллий архивлар, марказий, вилоят, туман (шаҳар) давлат архивлари - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг фаолияти натижасида яратилган архив ҳужжатлари, шунингдек улар томонидан олинган ёки уларга нодавлат корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслар топширган архив ҳужжатлари билан жамланади.
Шунингдек, қонуннинг 24-моддасида Архив хужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддатлари келтириб ўтилган.
Бунда, Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлашнинг қуйидаги муддатлари белгиланади: 
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил етиладиган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек республика бўйсунувидаги давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг архив ҳужжатлари — ўн беш йил мобайнида;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, вилоят бўйсунувидаги давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг архив ҳужжатлари — ўн йил мобайнида;
туман ва шаҳар бўйсунувидаги давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг архив ҳужжатлари — беш йил мобайнида;
устав фондида давлат улуши бўлган, чет ел инвестициялари иштирокидаги корхоналар, бошқа ташкилотларнинг архив ҳужжатлари — ўн йил мобайнида;
илмий, технологик, конструкторлик ва патент ҳужжатлари — йигирма йил мобайнида; 
овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноленталар, фотосуратлар, фотография плёнкалари — тайёрланган вақтидан бошлаб уч йилдан ошмаган муддат мобайнида; 
машинада ўқиладиган ҳужжатлар эса — беш йил мобайнида.

Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари, нотариал ҳаракатлар ёзувлари, суд ишлари ва хўжалик китобларини идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддатлари ўтгач улар белгиланган тартибда давлат архивларига топширилади.
Жумладан, Юридик шахснинг архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи таркибий бўлинмаси идоравий архив деб юритилади.
Шу ўринда суд тизимида ҳам идоравий архив фаолият кўрсатади.
Туман, шаҳар ва туманлараро судларида архив – архив мудири (архивариус)дан иборат таркибда фаолият кўрсатади ва архив мудири (архивариус) зиммасига қуйидаги архив паспортини юритади ва унга фонд ҳажми ва таркиби бўйича ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни киритиб боради,
Суд  архив мудири (архивариус)лари суд раисининг буйруқ ва фармойишларини, суднинг молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларини, шахсий ишлар йиғмажилдларини, кўрилиб тамомланган ишларини ва ишга оид бошқа материалларни, суд амалиётини умумлаштиришга оид ҳужжатларни ва статистик ҳисоботларни белгиланган тартибда тўғри расмийлаштирилганлигини текширади ва сақлаш учун қабул қилиб олади. Архивга қабул қилинган ишлар ва бошқа ҳужжатларни ахборот тизимида рўйхатга олади ва уларни тартиб рақамлари асосида жойлаштиради ҳамда архивда сақланаётган ишлар ва бошқа ҳужжатларнинг ҳисобини юритиб, зарур ҳолларда улар юзасидан маълумотномалар тайёрлайди. Суд раҳбариятининг рухсатига кўра архивда сақланаётган ишлар ва ҳужжатлар билан тегишли шахсларни таништириб, белгиланган тартибда ҳужжатлардан нусха ёки кўчирмалар беради ҳамда сўровномаларга асосан маълумотномаларни тайёрлайди. Архивдаги ишлар ва бошқа ҳужжатларни сақланишини таъминлаш учун, ҳар йили камида бир маротаба архивда сақланаётган архив ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишга ажратиб, доимий сақланиши лозим бўлган ишлар ва бошқа ҳужжатларни тегишли архивга топшириш чораларини кўради. 
Шу ўринда, архив иши соҳасида иш юритиш кенг қамровли масалаларни қамраб олган бўлиб, бу ўз навбатида ушбу соҳада фаолият юритаётган барча ходимлардан архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан бевосита хабардор бўлишни ва уларни  амалда қўллашни билишни тақазо этади. 

Д.Маматазимов,
Самарқанд вилоят судининг 
Архив мудири.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM