ГУЛЧЕХРА УСМОНОВА "МЕҲНАТ ШУҲРАТИ" ОРДЕНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Гулчеҳра Усмонова газета журналистикаси соҳасида қарийб қирқ саккиз йиллик иш тажрибасига эга. Бу фақат сўзда айтилгандагина жўн ва осон туюлади. Аслида бу катта ва заҳматли меҳнат, изланиш, эл дарди билан яшаш демакдир. Яқинда ана шу меҳнатлар ўзининг самарасини кўрсатди, яъни "Иштихон овози" газетаси муҳаррири Гулчеҳра Усмонова Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев фармонига асосон давлатимизнинг юксак мукофоти - "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.

Гулчеҳра Усмонова туман газетасидаги ижодий фаолиятини 1974 йилда мусаҳҳиҳликдан бошлади ва газета муҳаррирлигига қадар бўлган барча жабҳалар синовидан муваффақиятли ўтди. Бу йиллар ижодкорнинг қаламини чархлади, касб маҳоратининг оширилишига замин бўлди. Газета журналистикасининг барча синовларини чидам ва сабр билан енгиб ўтди. Айниқса, матбуотнинг қуйи органи саналган туман газетасида қалам тебратишнинг машаққатлари ижодкорга қадрдонга айланди. Кўплаб ўта долзарб мавзулардаги публицистик мақолалар, "Онамга ўхшайман" номли шеърий китобининг муаллифи бўлди. Гўзал ва бетакрор ижод намуналари вилоят ва республика миқёсидаги матбуот нашрларида ёритилди, жамоа тўпламларидан муносиб ўрин эгаллади.

Бу йил ижодкорнинг ҳаёти жуда муваффақиятли кечди. Гулчеҳра Усмонованинг "Синовли сўқмоқлар" ҳамда "Миёнқолнинг фидойи инсонлари" номли публицистик мақолалар тўпламлари нашрдан чиқди.

Айни дамда Устоз туман газетасининг ўқимишли чиқиши ва муштарийлар қўлига ўз вақтида етиб боришига маҳорат билан раҳбарлик қилиб келмоқда.

 

Муқаддам ҲАЙИТОВА.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM