Шиоримиз:шаффофлик, ошкоралик,тезкорлик

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Элнинг чеҳрасидаги табассумдан қувонадиган, бирор муаммо ёки масала билан юзма-юз келганда ҳақиқат, шаффофлик, ошкоралик сари чоғланиб ҳимоя қиладиган, ўзгаришларни тезкорлик билан халқимизга етказадиган журналистлардир. Эътибор қиладиган бўлсак жамият ривожида муҳим ўрин тутадиган оммавий ахборот воситалари, уларда ижод қилаётган журналистларнинг заҳматли меҳнати, ижодлари ҳақида ҳар қанча сўзласак-да оз. Улар ҳамиша зиммаларидаги масъулиятни ҳис этган ҳолда олдинга интиладила

Ором нелигини билмайдиган, фикру-хаёли таҳлиллар билан кечадиган -журналистлар дея фахр билан айта оламиз. Чунки халқимиз ҳамиша ҳақ сўзга ташна. Уни баралла айтиш замирида билим, меҳнат ва машаққат, мужассамдир.

 

Дунё миқёсида шиддат билан кечаётган глобаллашув жараёнлари барча соҳада бўлгани каби журналистика ва оммавий коммуникацияларга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Бугунги журналистика,ёшларга берилаётган журналистик таълим кечагисидан кескин фарқ қилади. Кейинги йилларда турли интернет, онлайн, тревел каби бир қанча янги атамалар кириб келдики уларнинг ҳар бири ўзига хослиги билан ажралиб туради. Энг муҳими, журналистика соҳасига қизиқувчилар сафи йил сайин ортиб бораётганлиги келажакнинг ёрқин эканлигидан далолатдир. Ёзги таътилнинг ўзида ЎзЖОКУ, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетларида таҳсил олаётган бир гуруҳ иштихонлик ёшлар амалиётни "Иштихон овози" таҳририятида ўтадилар. Бу назария ва амалиёт уйғунлигига интилишдир. Демак, ёнимизда келажакка дадил интиладиган билимли, замон билан ҳамнафас ёшлар камолга етмоқда.

 

Жонажон диёримизда ўзгариш, янгиликлар кўп. Қайси соҳага қарамайлик замонавийликнинг шоҳиди бўламиз. Мақсад муҳтарам Президентимиз таъкидлаётганидек одамлар ўтаётган ҳар кунидан мамнун бўлиб, рўзғори тўкис, кўнглида ором билан ҳаёт кечириши керак. Ҳаракатлардан асл муддао, олдимизга қўйилган вазифа шундай.

Шу ўринда ОАВ зиммасида улкан масъулият юклатилганлигини таъкидламасдан бўлмайди. Бежизга газетани ҳаёт кўзгуси дейишмайди. Амалга оширилаётган ишлар, танқидий ёки ижобийми газета саҳифаларида ўз аксини топиши билан муҳим. Бугунги кунда 3120 нусхада чоп этилаётган "Иштихон овози" газетаси жамоаси бу борада шаффофлик, ошкоралик ва тезкорлик билан ҳаракат қилмоқда.

 

Янгилик, ўзгаришлар кўп. Вилоят ҳокимининг туманимизга ташрифи, ўрганишлари халқимизнинг кўнглини кўтарди. Айни вақтда Митан шаҳарчасида қурилиш, ободончилик ишлари олиб борилмоқда. Шаҳарча ўзгача қиёфа кашф этади деган умиддамиз. БЎСМ, 41-умумтаълим мактаби, йўллар таъмирланиб, ўқувчилар, аҳоли учун қулай имкониятлар яратилаётир.

 

Одамларнинг таклиф ва талаблари инобатга олинмоқда. "Самарқанд барака чеварлари" корхонаси ишга тушди, 150 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Йил бошида Бош вазир ўринбосари туманга ташриф буюриб, ёшларни қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилиш мақсадида Бешариқ, Хумо ва Моҳипар МФЙларида экин экиладиган ердан 10 гектари ёшларга ажратилди. "Устоз-шогирд" анъаналари давом этмоқда. Ҳунар ўрганиш истагида бўлган 45 нафар ёшларга ёрдам кўрсатилди. Туман бандликка кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат қилган 827 нафар ёшлар ўз мутахассисликлари йўналишларида иш билан таъминланди. МФЙлар билан ҳамкорликда ҳар бир хонадоннинг яшаш шароитлари пухта ўрганилмоқда. "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"даги фуқароларга 600 дан ортиқ асбоб-ускуналар топширилди. "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ўтказилган фестиваль таассуротларга бой бўлди. Туман ҳокими ёшлар билан учрашиб, уларнинг янги инновацион лойиҳалари, фикр ва ғоялари ҳақида суҳбатлашди. Журналистлар ҳаётнинг бундай қайноқ жабҳаларида бўлиб, ОАВ саҳифалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш орқали халқимизнинг кайфиятини кўтаради.

 

27 июнь-Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Биз ўз касбларини жон дилдан севадиган, айни вақтда нафақа гаштини сураётган Пардабой Олтибоев, Рўзимурод Ўролов, Собир Мамарасулов, Шаҳриддин Умиров, Шаҳодат Ўроқова, ижодкор ўқитувчилар Феруза Тоғаева, Нодира Тоштемирова, Муҳаббат Тўхташева, журналистлар Муқаддам Ҳайитова, Олим Қўчқоров, Матлуба Раббимоваларни касб байрами билан қутлаймиз!

 

Гулчеҳра УСМОНОВА.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM