ОЛИНГАН КРЕДИТНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚАЙТАРИНГ!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатишда самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Афсуски, шунга қарамасдан бази - бир фуқаролар кредитларни олиб бошқа мақсадларда ишлатиб юборишган ёки олинган кредитларни қайтаришни ҳаёлларига келтиришмайди. Бундай ҳолат эса бошқа бир янги тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларни йўлига тўсиқ бўлиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар жараёнига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Муддати ўтган кредитларни ўз вақтида ундирилиш бўйича вилоят ҳокимлигидан бириктирлган ишчи гуруҳи раҳбари Б.Раҳматуллаев, тумани ҳокими биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимов, туман ҳудудидаги тижорат банк раҳбар ҳамда ходимлари, дам олиш куни бўлишига қарамасдан аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб кредит олган фуқаролар билан юзма-юз гаплашган ҳолда,  кредитларни ундириш чораларини кўришмоқда. 

Азиз иштихонликлар, қадрли юртдошлар! Олган кредитингизни ўз вақтида қайтариш чораларини кўринг ҳамда бошқа бир тадбиркорнинг йўлига ғов бўлманг!

 Бугун хонадонингизга борган ишчи гуруҳи сиз ва оилангиз тинчлигини уйлаган ҳолда мана шундай хонадонма-хонадон юриб ташвиқот ишларини амалга оширмоқда.

Мол-мулкингизни ҳафв остида қолдирманг ёки ҳуқуқий жавобгар бўлиб қолманг!

 Сизнинг хотиржам ҳаёт кечиришингиз биз учун муҳимдир.   

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM