80 ёшга кирган журналистни вилоят ҳокими табриклади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

1941 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган ва узоқ йиллар “Ўзбекистони Сурх” (ҳозирда “Овози тожик”) газетасида, республика радиосида, СТВ телеканалида фаолият юритган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муайяна Хўжаева 80 ёшга тўлди.
Шу муносабат билан фахрий журналистга Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг табриги ва эсдалик совғаси топширилди. 
– Кўрсатилган эътибордан бошим кўкка етди, – деди М.Хўжаева. – Яқинда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган маросимда ҳам заҳматли меҳнатларим эътироф этилган эди. Бу юртимизда ижод аҳлига, журналистларга бўлган ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси, деб биламан. Илоҳим, мени эъзозлаганларнинг ўзлари ҳам доим ҳурмат ва эътиборда бўлсин!
Шунингдек, М.Хўжаевага вилоят тожик ва тожикзабон миллий маданий маркази, “Овози Самарқанд” газетасининг эсдалик совғалари ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг янги намунадаги гувоҳномаси ва кўкрак нишони топширилди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM