Ўзбекистонда талабалар учун Президент гранти жорий этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Қайд этилишича, янги ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Президент гранти жорий қилинди.

Қарорга кўра:

Муайян таълим соҳаси учун ажратилган квота бўйича сўнгги ўриндаги абитуриент ва у билан бир хил балл тўплаган барча фуқаролар; 

Президент гранти совриндорлари биринчи курсда барча фанларни «аъло» баҳоларга ўқиган, турли йўналишларида ютуқларга эришган мазкур грантга даъвогар талабалар орасидан танлов асосида аниқланади;

Ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади ва тўланади;

Ўқиш якунига қадар грантни узлуксиз олган талабалар бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM