ЁЗГИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ДАВРИ СУВ ВА ҚУМДАН ФОЙДАЛАНИШ БОЛАЖОНЛАР СОҒЛИГИ УЧУН ФОЙДАЛИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Яқинда туманимиздаги 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида  тумандаги барча МТТ методистлари ва тайёрлов гуруҳи тарбиячилари учун “Ёзги соғломлаштириш даврида сув ва қумдан фойдаланиш” мавзусида семинар, “Сув сайли” тадбири ва мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича тарбияланувчилар ўртасида мусобақалар бўлиб ўтди.

Тадбирда туман мактабгача таълим бўлими мудири Гулчехра Саидмуродова, туман прокурори ёрдамчиси Акмалжон Усмонов, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, мактабгача таълим бўлими ходимлари, мактабгача таълим ташкилотлари диркеторлари, методистлари ва тайёрлов гуруҳлари раҳбарлари ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбир давомида МТТ методистлари ва  тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари учун “Ёзги соғломлаштириш даврида сув ва қумдан фойдаланиш” мавзусида 9-сонли ДМТТ методисти Марям Ахматова ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, тадбир давомида 9-сонли ДМТТ тарбияланувчилари иштирокида саҳналаштирилган “Сув сайли” тадбири бўлиб ўтди. 

Шунингдек 5-7 ёшли тарбияланувчилар ўртасида ўтказилган спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақада ғолиб бўлган ва тадбирларда фаол иштирок этган барча тарбияланувчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Хуршида САФАРОВА,

9-МТТ   мудираси.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM