ОЛИЙ СУД РАИСИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ИШТИХОН ТУМАНИДА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

  Жорий йилда мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида катта сиёсий воқеаПрезидентлик сайлови бўлиб ўтади. Бу муҳим сиёсий жараёнда сиёсий партиялар ва ОАВ, фуқароларнинг фаоллиги сайловларни демократик, очиқ-ошкора ўтказилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шу мақсадда жорий йилнинг апрель-май ойларида сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ўтказилган эди.

Ҳудудий тренерлар томонидан     туманимиздаги намунавий сайлов участкаларида ҳам комиссия раиси, раис ўринбосари ва котибликка номзодлар учун ўқувлар ташкил қилинди. 

Шунингдек, сайлов кунига қадар шаҳар ва туманларга бириктирилган ҳудудий тренерлар томонидан намунавий сайлов участкаларида кичик гуруҳларда яна июнь-сентябрь ойларида интерактив усулларда ўқувлар ташкил қилинади.
 

Жорий йилнинг 7 июл куни туманимизга ташриф буюрган Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Рабохон Махмудова тумандаги Педогогика коллежи биносида ташкил этилган намунали 317-сайлов участкасида бўлди.  

Р.Махмудова ўқув жараёнларига масъул бўлганлар билан яратилган шарт-шароитлар билан биргаликда яқиндан танишди.

Р.Махмудова жараёнлар билан танишиш асносида ўқувларни ташкил қилишни, ўқувларда иштирок этувчилар учун қулай шароитларни яратишга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM