8-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЧАЛИНДИ!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

8-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЧАЛИНДИ!
Иштихонлик бир қанча ёш ўғил-қизлар бугун жонажон мактаб остонасига қадам қўйишди. Туман марказида жойлашган 8 - умумтаълим мактаби ўз ўқувчиларини янгича кўринишда қарши олди. 
        Мактабнинг очилиш тадбирида, Бош прокурор биринчи ўринбосари, "Мардлик" ордени соҳиби Баҳриддин Валиев, вилоят прокурори Равшанбек Машарипов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими фахрий унвони соҳиби, туман ҳокими Шуҳрат Негматов, туман прокурори Д.Ўсаров, нуронийлар Кенгаши раиси Баҳодир Хидировлар иштирок этишди. 
Дастлаб, меҳмонлар ўқувчиларга “Мустақиллик дарс”ларини ўтишди. Улар бугунги кун ҳаёти билан ўтган бир неча йиллик даврни шу билан бирга таълимдаги ўзгаришларни таққослаб, эришилган ва эришилаётган ютуқлар ҳақида гапиришди. 
Байрам ҳарбий оркестрларнинг давлатимиз байроғининг олиб кирилиши билан бошланди. Тадбирни Ш. Негматов табрик сўзи билан очиб берди. Тадбирнинг асосий меҳмони, мактабнинг бугунги кўринишига келишида ташаббус кўрсатган Б.Валиев ушбу мактабда таҳсил  олган ўқувчилик даврини, устозларининг берган таълимини, ўша даврдаги шароитларни ёдга олди. 
 Туман нуронийлар Кенгаши раиси Баҳодир Хидиров юртимизда кузатилаётган ислоҳатлар, кечаги кун ва бугунги “Янги Ўзбекистон” ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
 Сўнгра, мактаб ўқитувчилари билан бир қаторда, бугун ушбу таълим маскани тугатгани 30 йил тўлган “битирувчилар”  ҳам сўз олишди. Байрам давомида, мактабнинг қурилиш-таъмирлаш ишларида жонбозлик кўрсатган фидойилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Байрам кўтаринки руҳда ёш ўғил-қизларнинг ижодий чиқишлари орқали давом эттирилди ҳамда мактаб остонасига илк қадам қўйган ўқувчиларга президентимизнинг совғалари топширилди.
Сўнгра, ўқувчилар замонавий, шинам ва барча жихозлар билан таъминланган синфхоналарга йўл олишди.
Достон Хасанов,
“Иштихон овози” газетаси жамоатчи мухбири

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM