ТДАУ Самарқанд филиалига 489 нафар талаба қабул қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун, 6 сентябр куни Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда филиал директори, иқтисод фанлари доктори Шавкат Ҳасанов барчани байрам билан табриклади.

- Ўтган ўқув йилида очилган филиалимизга 318 нафар талаба қабул қилинганди, - деди филиал директори. - Бу йил қабул квоталари ошиб, 489 нафар талаба ўқишга қабул қилинди. Филиал қошида “Фермерлар мактаби” ўқув курси очилди. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Жаҳон стандартларига мос мутахассислар тайёрлаш йўлида талабаларни чет элга стажировкага юборяпмиз. Филиалда кредит-модул тизимида 5 кунлик ўқиш жорий этилган.

Тадбирда ёшларнинг иқтидорини аниқлаш бўйича талабалар ўртасида ташкил этилган “Мен танлаган олийгоҳ” видеороликлар танлови ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

1-босқич талабаларининг олийгоҳдаги илк сабоғи “Мустақиллик дарс”лари билан бошланди.

ТДАУ Самарқанд филиали ахборот хизмати.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM