Онлайн дарслар ўзини оқламагани айтилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи Азим Солиев бир қатор масалалар бўйича журналистларга маълумот берди.

Солиевга кўра, мактабларда пандемия туфайли ташкил этилган онлайн дарслар ўзини оқламаган, 65 фоиз ўқувчи онлайн дарс қилмаган. Мактаб, шаҳар босқичидаги фан олимпиадаларида бу ҳолат мутахассислар томонидан аниқланган.

Янгиликлардан яна бири шаҳардаги 43 та мактаб kundalik.com’га уланган. Аммо ота-оналарнинг атиги 40-43 фоизи фарзандининг олган баҳосини кузатиб боряпти. Қолган ота-оналар эса, ҳафтада бир марта бўлса-да, интернет орқали kundalik.com’га кирмаяпти. Бу дегани, 60 фоиз ота-она фарзандининг мактабда неча баҳо олаётганини билмайди.

Айрим мактабларда ҳамон “мактаб фонди”, “синф фонди” учун йиғилаётган пуллар ҳақида халқ таълими бўлими бошлиғи қуйидагича изоҳ берди:

- Баъзи мактабларда “синф фонди” учун йиғилаётган пулларни суриштирдим. Бу пуллар синфни тозалаш учун фаррошга йиғиб берилаётган экан. Акс ҳолда фаррош фақат коридорни тозалар экан. Ахир унинг вазифасига маълум квадрат метрни тозалаш кераклиги киритилган.

Синф хоналар ҳам бунинг ичига киради. Фаррошга белгиланган миқдорда маош тўланади. Ортиқча пул йиғиб беришга ҳожат йўқ, - дейди шаҳар ХТБ бошлиғи.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM