Иштихон туманидаги ҳар бир тўйхонада кўзатув камералари ўрнатилиб, туман ИИБ базасига бириктирилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туман ҳокимлиги ва туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишларда мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасалар, ўзини ўзи бошқариш идоралари ва фуқаролар иштирокини кенг жалб этиш, уларнинг тезкор-қидирув ишлардаги ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва шу орқали жамоатчилик назоратини ўрнатиб, унинг роли ва таъсирини ошириш, аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларни янада кучайтириш мақсадида, Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов ҳамда туман прокурори, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари туман ҳудудида мавжуд бўлган 28 та тўйхоналарнинг бошқарувчилари билан учрашди.

 

Ушбу учрашувда Шуҳрат Негматов бир ҳафта муддатда ҳар бир базмгоҳда, видео-кузатув камераларини ўрнатиш, жиноятлар (ўғрилик, талончилик, безорилик ва бошқа жиноятлар) кўп содир бўлишини олдини олиш ва кузатув-камераларини аҳоли гавжум жойларга қаратиб ўрнатилишига эътибор бериш, бино-иншоотларга ўрнатилган видео-кузатув камералари ускуналари ёзув тасмаларидан заруратга қараб белгиланган тартибда, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш мақсадида фойдаланиш мумкинлиги ва бунда туман ИИБ базаси билан интеграциялаштирилиши ҳақида тушунтириб ўтди.

Шунингдек, бунда шиша толали тезкор интернет билан таъминланиши бўйича ҳам соҳа раҳбарига вазифаларни белгилаб берди.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM