Навбатдаги матбуот анжумани "туманда электр энергиясини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида бўлиб ўтди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Навбатдаги матбуот анжумани "туманда электр энергиясини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида бўлиб ўтди.

 Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар билан бўлиб ўтган навбатдаги матбуот анжуманида, "2022 йилда Иштихон туманида электр энергиясини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар" ҳақида маълумот берди.

Дастлаб Ш.Негматов бугунги кунда туманда мвжуд жами 856 та трансформаторлардан 180 таси, 27 минг дона таянч устунларидан 7 мингтаси таъмирталаб ҳолатда эканлиги айтиб ўтди.

2021 йилда эса туман аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш бўйича янги 720 та таянч бетон устунлари ва
15 та янги трансформаторлар ўрнатилиб, 50 та мавжуд трансформаторлар ҳамда 48 км янги ҳаво линиялари таъмирланиб, 2020 йилга нисбатан соҳада 3,5 баравар кўп ишлар бажарилганлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, 2022 йил тумандаги 62 та МФЙларда электр энергиясини янада яхшилаш, аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мақсадида, жами 50 км паст ва юқори кучланишли электр тармоғини янгилаш ва реконструкция қилиш, 15 дона ҳар хил кучланишли трансформатор пункларини ўрнатиш ҳамда реконструкция қилиш, 1 500 дона бетон таянч устунларини алмаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган дейди, Ш.Негматов ўз нутқида.

Жорий йил электр таъминоти корхонаси томонидан “Кият”МФЙ ҳудудидаги “Дўрман” қишлоғига 22 дона бетон таянч устунлари ўрнатилиб, 1,0 км электр узатиш тармоғи ҳамда “Бойлар” қишлоғига 15 дона бетон таянч устунлари ўрнатилиб, 0,5 км электр узатиш тармоғи тортилиб ишга туширилди. “Кўктепа” МФЙ ҳудудидаги “Чиноқ” қишлоғига 24 дона бетон таянч устунлари ўрнатилиб, 0,7 км электр узатиш тармоғи тортилиб ишга туширилди, “Боғихон”МФЙ ҳудудидаги “Боқон” қишлоғига 15 дона бетон таянч устунлари ўрнатилиб, 0,5 км электр узатиш тармоғи тортилиб ишга туширилди.

“Азамат”МФЙ ҳудудидаги “Азамат” қишлоғига бир дона қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб, 20 дона бетон таянч устунлари, 1,3 км электр узатиш тармоғи тортилиб ишга туширилди.

“Бешбола”МФЙ ҳудудидаги “Итбурбой” қишлоғига жами 60 дона, “Ҳазарбобо” МФЙ ҳудудидаги “Жарости” қишлоғига 30 дона, “Дўстлик”МФЙ ҳудудидаги “Қулчара” қишлоғига 27 дона, “Зарбулоқ”МФЙ ҳудудидаги “Арабхона” қишлоғига 30 дона, “Бахрин” маҳалласига 27 дона бетон таянч устунлари олиб келиниб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Аҳолининг мурожаатларига асосан туман ҳокимлиги томонидан жами 83 та бетон таянч устунлари ўрнатилиб, ишга тушириб берилди.

Жумладан: “Хумо”МФЙ ҳудудидаги “Чайжовул” қишлоғига 7дона, “Бўстон”МФЙ ҳудудидаги “Бўстон” қишлоғига 4 дона, “Шайхислом”МФЙга 3 дона, “Бойтуби”МФЙга 2 дона, “Дўстлик”МФЙга 6 дона, “Чоғотой”МФЙга 10 дона, “Халқобод”МФЙга 13 дона, “Мохпар”МФЙга 20 дона, “Суғот”МФЙга 2 дона, “Ровот”МФЙга 2 дона, “Каттақанғли” МФЙга 2 дона, “Кўктепа”МФЙга 12 дона, жами  бетон таянч устунлари ўрнатилиб, ишга тушириб берилди дейди маълумот сўнгида.

Матбуот анжумани сўнгида матбуот анжумани иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM