Иштихон туман ҳокими, 3-сектор ҳудудида сайёр қабул ўтказди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туман ҳокими, 3-сектор ҳудудида сайёр қабул ўтказди

 Иштихон тумани 1- сектор раҳбари,  туман ҳокими Шуҳрат Негматов  “Дамариқ” МФЙда сайёр қабул ўтказди.

Ушбу маҳалла 3- сектор ҳудудига қарашли бўлиб, 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи подполковник Сурач Шарипов ҳам бугунги сайёр қабулда қатнашди.

  Тан олиш керакки, давлатимиз жойлардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларига катта ишонч билан қарамоқда. Ҳудди шу ҳақида туман ҳокими Шуҳрат Негматов ҳам алоҳида тўхталиб, Дамариқ МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Феруз Муродов, ёшлар етакчиси Даврон Жайнаров ва маҳалла раиси Қилич Джамраевлар қилинши лозим бўлган аниқ вазифалар ҳақида аниқ тўхталиб ўтди. Уларнинг катта имтиёзларга эга эканлиги ёшларга нисбатан доим эътиборда бўлиш лозимлиги, мактабларда дарслардан сўнг спорт турларига, компютер билан шуғулланишлари учун барча имтиёзлар мавжудлиги ҳақида тушунтирди.

 Ушбу маҳаллада  5 273 нафар аҳоли яшайди, хонадонлар сони 1 008 та, оилалар сони 1 468 та, ўттиз ёшгача бўлган ёшлар эса 2975 тадан иборатдир.

 “Дамариқ” маҳалласида “Дамариқ”, “Тангри тепа”, “Гулистон”, ”Қорача”, “Қизилқош” номли қишлоқлар мавжуд. Ҳар бир хонадонда 50- 80 тупдан узум навдалари экилганлигидан билишингиз мумкинки, одамларнинг машғул бўлган иши узумчиликдир.

 Ҳудуд аёллари асосан кўрпа қовуш, чопон ,нимча тикиш билан машғулдирлар ва бу бўйича ўз ишининг усталари ҳисобланишади.

Маҳалла раислари халқнинг ичида  бўлганлиги боис ҳудуд аҳолисини қийнаётган муаммоларни билишади. Сайёр қабулнинг биринчи мурожаатчиси маҳалла раиси бўлди. Ўн нафар ночор оиланинг аҳволини туман ҳокимлигига етказиш билан бирга, мактабнинг бир қисмини ўзгартиришга, таъмирлашга эътибор қаратишларини сўради.

Табиатимиз йилдан йилга ўзгариб бориши, экологияни бузилиб кетаётганлиги  ҳавотирли оқибатларни  келтириб чиқармоқда. Бу нарса ҳар бир  қишлоқларимиздаги сувга бўлган эҳтиёжимизга ҳам таъсир қилмоқда. Бир пайтлар тўлиб – тошиб оққан Дамариқ канали атрофидаги қишлоқ ва маҳаллалар аҳолиси  ўртасида ҳам сувга боғлиқ муаммолар юзага келмоқда. Сув ости сувларининг босими ҳам йилдан йилга чўкиб боришидан,  электр энергиясига бўлган талаб ошиб боришини назарда тутиб,транформаторларни, сув насосларини созлаш, артизан қудуқлар, ичимлик суви учун сув минораларини созлаш каби мурожаатларни билдиришди.  

Асосан электр ёғоч устунларни янгисига алмаштириш юзасидан аҳолининг мурожаати инобатга олиниб, туман Электр тармоқлари  корхонаси раҳбари С.Ортиқов "Дамариқ" МФЙ ҳудудида мавжуд   395 та  яроқсиз сим ёғочдан, 95 таси ўта яроқсизларини март ойининг сўнгига қадар янгисига алмаштириб беришни ваъда қилди ва бунга қўшимча равишда 2 та трансформатор ҳам ўрнатилишини билдирди.  Газ баллон, кадастр хужжатларни тўғирлаш, йўл таъмири, тоза ичимлик суви билан таъминлаш  бўйича ҳам муаммолар тингланиб ҳал этилиш бўйича муддат ҳамда вазифалар белигилаб берилди.      

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM