Иштихонда "Инсон қадри учун" шиори остида, ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихонда "Инсон қадри учун" шиори остида, ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ҳар томонлама ривожлантириш, ҳаракатга келтириш муҳим вазифалардан биридир. Ёшлар билан бошланган ишлар ҳар доим самарали кечиб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, касб-ҳунарга ўргатиш, уюшмаган ёшлар жамоаларини турли лойиҳалар асосида шакллантирилиб борилмоқда.

Бугун Иштихон тумани "Халқобод" МФЙда "Инсон қадри учун" шиори остида, "Ёшлар етакчиларининг бир куни" лойиҳаси асосида соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш мақсадида "Беш минг қадам" юриш марафони бўлиб ўтди .

Юриш марафонида, “Халқобод” маҳалласида ёшлар ишлари туман бўлими ходимлари, маҳалла ёшлари, ички ишлар ходимлари, “Ватанпарвар" ташкилоти иштирокида ўттиз ёшгача бўлган ёшлар қатнашди.

Ушбу "Халқабод" маҳалласида 6 327 та аҳолисининг 3140 нафари ёшларни ташкил этиб, Нуриддин Очилов ёшларга етакчилик қилмоқда.

 Шунингдек, кун давомида  "Безнесга саёҳат" лойиҳаси доирасида, ёшлар тумандаги "Samarkand Afrosiob Jeans" МЧЖ фаоляити билан ҳам танишиб, у ерда меҳнат қилаётган 300 га яқин ёшлар фаоляитини ўрганди, иш жараёнлари билан танишди. Шундан сўнг Сафахўжа МФЙ ҳудудидаги мини футбол майдонида ёш йигитлар ўртасида "Ҳоким кубоги учун" ўзаро беллашдилар.

Ушбу лойиҳа доирасида ҳафта сўнгига қадар, “Ватаним – фарзандиман” ҳарбий ватанпарварлик фестивали, заковат ўйини доирасида “Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи кубоги”, “Шеърхонлик кечаси”, воллейбол бўйича “Прокурор кубоги”,   “Ёш китобхон” танлови юзасидан “Солиқ раҳбари кубоги”, “Бизнес-тренинг”, “Шахмат-шашка”, “Киберспорт”, “Раҳбар ва ёшлар”, стол тенниси, миллий спорт ўйинлари, “Нуроний ва ёшлар учрашуви" ҳамда “Ёш эколог” акцияси каби бир қатор тадбирлар ўтказилади.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM