Иштихон тумани 14-cонли мактабгача таълим ташкилотида «Жажжи маликалар» мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон тумани 14-cонли мактабгача таълим ташкилотида «Жажжи маликалар» мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади. 8-март Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.

 

Шу муносабат билан Иштихон тумани 14-сонли мактабгача таълим ташкилотида «Жажжи маликалар» мавзусида тарбияланувчи қизлар ва уларнинг оналари ўртасида байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирида бир неча қизиқарли шартлар бўйича тарбияланувчи қизалоқлар беллашишди.

 

Иштирокчи қизларнинг иқтидорларига қараб «Энг билимдон малика», «Энг моҳир пазанда», «Энг жозибали раққоса», «Энг зукко малика" каби танлов ғолиблари аниқланди ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.Тадбир сўнгида тарбияланувчи қизалоқлар томонидан ижро этилган куй ва рақслар ҳаммага манзур бўлди.

Умида Саидазимова каби серғайрат, ёш боғча мудираси, тарбиячилари ва бошқа ходимларининг саъйи-ҳаракати билан ушбу тадбир ўзининг намунали кўринишлари билан ташкилаштирилгани, болажонлар саънаткорона дилбар рақслари, мунис қўшиқлари ва жарангдор овозлари билан шеър айтиш маҳоратларини намойиш этишди.

14-сонли боғча "Шайхлар" МФЙга қарашли бўлиб, "Обод қишлоқ" дастури асосида   2019 йил 1-июнь- болалар кунида ишга туширилган. Икки қаватдан иборат боғчада  осойишта ва болаларнинг таълим ва тарбия олишларига барча шарт-шароитлар мавжуд. 100 нафардан ортиқ болалар бор боғчада "Шайхлар" ва атроф маҳаллаларининг болалари   улғаймоқда.

 

Гулзамон Акбарова

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM