Сессияда берилган ваъда бажарилгани маълум қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Zarnews.uz cессияларда, кенгайтирилган йиғилиш, расмий баёнотларда берилган ваъдалар ижроси бўйича ўрганишлар олиб боришда давом этади.

Жумладан, Пайариқ туманидаги йўл бўйича мутасаддиларнинг “фалон вақтда бажарилади” дея аниқ муддат кўрсатилган хатларидан сўнг ҳам ваъда бажарилмагани, йўл таъмирланмай қолгани эътиборингизга ҳавола этилганди.

Ўз навбатида бажарилган ваъда бўйича ҳам албатта маълумот бериб борилади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 18 февраль куни бўлиб ўтган сессиясида Ургут туманидаги "Совғон" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан қишлоқни замонавий телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш бўйича мурожаати тилга олинган эди. Сессияда ҳисобот берган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Хўжамбердиев томонидан жорий йилнинг 2 апрель кунига қадар ушбу ҳудудга оптик толали алоқа кабеллари ётқизилиши ва қишлоқ аҳолисига интернет хизматини кўрсатиш йўлга қўйилиши бўйича ваъда берилган эди.

Маълум бўлишича, кеча, 14 март куни бу ваъда бажарилган. “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали томонидан 1,1 км. оптик толали алоқа кабели ётқизилган ва кечадан бошлаб маҳаллада истиқомат қилувчи биринчи абонентга интернет хизмати кўрсатилиши бошланган.

Шунингдек, сессияда депутатларнинг Оқдарё тумани "Янгиравот-2" маҳалласи, Жар қишлоқ аҳолисини интернет тармоғига улаш бўйича 1,5 км. оптик толали алоқа кабели тортилиб, интернетдан фойдаланиш имконияти яратилди ҳамда Тойлоқ туманидаги 22-умумтаълим мактаби фойдаланаётган интернет сифатини яхшилаш бўйича қилинган мурожаат соҳа мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, интернет тезлиги ва сифати оширилгани айтилмоқда.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM