Озиқ-овқат хафвсизлиги борасида, туманда самарали ишлар олиб борилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Озиқ-овқат хафвсизлиги борасида, туманда самарали ишлар олиб борилмоқда

Бугун Иштихон тумани Азамат ММТП ҳудудидаги Ахрор-Аброр фермер хўжалигига қарашли 8 гектарлик даласида "туманда озиқ-овқат хафвсизлиги таъминлаш", мавзусида семинар бўлиб ўтди. 

Унда, Иштихон туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Раббимов, Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи З.Баитов, Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Ж.Умаров, 16 ММТП ва 7 та агрофирма раислари иштирок этишди. 

Семинарда, ҳозирда барча давлатларда юзага келаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг танқислиги, туманда бу борасида амалга оширилаётган ишлар, сабзавот экинларини ўз вақтида экиб бозорларимизни тўлдириш ҳамда нархларнинг юқорилаб кетмаслигида тўғридан-тўғри деҳқон ҳамда фермерларимизга боғлик эканлиги тушунтирилди.  

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM