Кўчат экиш ишлари тумандаги маҳаллаларда ҳам давом этмоқда!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 2-ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган эди. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида туманимиздаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга оширилади.

Тумандаги маҳалла фаоллари ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Халқимизнинг қадимий анъаналари ва урф-одатларига биноан, дарахт экиш жараёни нуронийларнинг дуолари билан бошланди, яхши ниятларнинг ижобати, хайр-барака сўралди.

Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.  

Айтиш лозимки, “Муродобод” ҳамда “Бешариқ” маҳаллаларида экилган манзарали кўчатлар Иштихон туман Ўрмон хўжалиги бўлими томонидан маҳаллий шароитларда экиб кўкартирилган. Демак, улар ҳудуднинг об-ҳавосига, шўрхок тупроғига мослашган.

Мутахассисларининг таъкидлашича, мазкур кўчат навлари қурғоқчиликка чидамли бўлиб, 90 фоизгача натижа кўрсатади.

Ташкил этилган кўчат ўтқазиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президент Админстрацияси масъул ходими У.Рўзиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири М.М.Турдиев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Юсупов, туман ҳокимининг ўринбосари У.Исломов, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими С.Мирзаев ҳам иштирок этди ва хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшди.

Сирожиддин Мирзаев

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM