Иштихонлик тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари туман ҳокими томонидан тингланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихонлик тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари туман ҳокими томонидан тингланди

Бугун Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов тадбиркорлар билан қабул ўтказди. 

Қабулда, туманда тадбиркорлик билан шуғулланувчи ёки тадбиркор бўлиш истагида бўлган фуқаролар ўзларининг турли масалалари бўйича мурожаат қилишиб, муаммолари юзасидан уларга амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Миришкор маҳалласидаги фермер хўжалик раиси трансформаторни давлат ҳисобига ўтказиш ҳақидаги таклифи ижобий ҳал этиладиган бўлди,

Каримов Зокир, Қўчқоров Илҳом, Мунавваров Фурқат, Оллоёров Санжарларнинг кредит олиш масаласида қилган мурожаатлари тез кунларда ўз ечимини топиши айтилди.
 
Шунингдек қабул давомида фуқаролар турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари ҳам тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича соҳа вакилларига топшириқлар берилди.
 
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM